22 April 2015
20:21 - Ўзбекистонга АҚШ делегацияси келди
Бугун, 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Америка Қўшма Штатлари Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Даниел Розенблум бошчилигидаги делегацияни қабул қилибди. Вазирлик ахборотига кўра, суҳбат давомида икки томон кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

“Баъзи халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашиш чоғида Афғонистондаги вазият ривожига алоҳида эътибор қаратилди. Учрашувда АҚШнинг Афғонистон ва Покистон масалалари бўйича махсус вакили ўринбосари Лаурел Миллер ва АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этишди”, дейилади хабарда.