Кундалик хабарлар - 27 April 2015
- 08:15“Ҳаракат” Агентлигининг башоратлари яна тўғри чиқди: Нурсултон Назарбой 99 фоиз бўлмаса ҳам, 97,7 фоиз овоз олмоқда
Ҳали узил-кесил бўлмаган маълумотларга кўра, Қозоғистонда кеча ўтказтлган президентлик сайловларида жорийдаги Президент Нурсултон Назарбой учун сайловчиларнинг 97,7 фоизи овоз берибди. Бу нарса қозоғистонликларнинг ички иши, у ердаги ўзбеклар ҳам якдиллик билан Нурсултон Назарбой учун овоз берганлари ҳам табиий нарса. Чунки, ўзбеклар ким тахтда бўлса ўшанга овоз берадиган халқдир. Аммо, бу рақам кўрсатмоқдаки, “Ҳаракат” Агентлиги нафақат дунёда, балки, Марказий Осиёда ҳам бўлаётган жараёнлар...
- 01:55Непалдаги зилзилада ўлганларнинг сони сони 2,5 мингдан ошди, Хитой ва ЕИ Непалга $3,2 млн ва €3 млн ёрдам бермоқчи, у ерда ўзбеклар йўқ
Непалдаги зилзила натижасида ўлганларнинг сони 2,5 мингдан ошгани маълум бўлди. Бу ҳам узул-кесил рақам эмас. Дунё Непалга ёрдам бериш учун ҳаракатлар бошлади. Биринчи бўлиб АҚШ $1 млн долларлик ёрдам беришини эълон қилди. Сўнгра Хитой $3,2 млн ёрдам беришга ваъда берди. Кейин Европа Иттифоқи €3 млн ёрдам беришини билдирди. Бу зилзилада ўз фуқаролари ҳалок бўлмаганини билдирган Россия, Непалга ёрдам бериш нияти борлигини ҳали кўрсатгани йўқ. Бу ҳам тушунарли, чунки Ғарбнинг санкциялари ост...
22:21Қозоғистон жаҳон рекорди ўрнатибди, президент сайловида 95,11% сайловчи қатнашганмиш, ўзбеклар нима қилади?
Бу мамлакатнинг расмий давлат ахборот воситаси бўлган Казинформдан бошлаб, қолган ҳамма ахборот воситалари Қозоғистонда жаҳон рекорди ўрнатилгани, бугунги президент сайловларида сайловчиларнинг 95,11 фоизи қатнашганини айтмоқдалар. Сайловчилар сайлов участкалари очилмасдан навбатда туришга бошлаганлар ва охирги дақиқагача сайлов бериш давом этган. Табиий, бу рақамга ақли расо одам ҳеч қачон ишонмайди. Чунки, давлат қанчалик яхши бўлмасин, халқнинг севимли диктатори, эй, кечирасиз, президенти қа...
19:38Бечора Путинни кўнглини кўтариш йўли топилибди: Унинг шахсига сиғиниш
Россиянинг ахборот воситалари Владимир Путиннинг биринчи марта президент бўлиб сайланганининг 15 йиллигига бағишланган “Президент” номли ҳужжатли фильм бугун Россия-1 телеканалида намойиш қилингани ҳақида хабар тарқатмоқдалар. Путин режимининг маддоҳлари бўлган ахборот воситалари эса, бу фильмда Путиннинг буюклиги ёритлганини мадҳ қилмоқдалар. Аслида, Путин раҳбарлигидаги Россия Қримни босиб олиб, ҳозир Донбассда қилаётган ишлари учун Ғарбнинг санкциялари остида азоб чекаётган ўлкаг...
08:21Бугун Қозоғистонда Нурсултон Назарбойни президент қилиб сайлашади
Маҳаллий вақт билан соат 7:00 да (Тошкентда соат 6:00) бутун Қозоғистон бўйлаб сайлов участкалари очилди. Қозоғистонликларнинг кўпчлиги Нурсултон Назарбойдан бошқа 2 номзоднинг исмини ҳам билмасалар керак, аслида, билишнинг ҳам кераги йўқ. Чунки, ҳамма билади ва тушунадики, бугунги сайловнинг мақсади – Нурсултон Назарбойнинг президентлик муддатини мамлакатда бошланган иқтисодий кризис авжига чиқмасданоқ расмийлаштириб олиш. Маълумки, ҳозир иқтисодининг кучи билан Қозоғистон Ўзбекистондан ...
08:07Непалдаги зилзилада ўлганларнинг сони 1,5 мингдан ошди
Кеча эрталаб бўлган кучли ер қимирлаши натижасида 800 га яқин одам ҳалок бўлинган хабар қилинганди. Табиий, вайроналар остида қанча одам қолганини, уларнинг қанчаси тирик, қанчаси ўлганини дарҳол билиб бўлмасди. Шу дақиқаларгача 1,5 мингдан кўпроқ одамнинг жасади топилган. Непал ҳукумати мамлакат бўйлаб фавқулодда аҳвол эълон қилди. АҚШ Непалга 1 млн ёрдам жўнатганини билдирди. Табиий, ҳозирги аҳволда бу урвоқ ҳам бўлмайди. Аммо, ҳозирча йўқдан кўра шу ҳам яхши. Бошқа давлатлар, халқаро ташкило...
07:42Вазирлар маҳкамаси: Ўзбекистонда бу уч ойликда ҳам ҳамма нарса зўр
ЎзА агентлиги хабарига кўра, “2015 йил 24 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил биринчи чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини муҳокама қилишга ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан жорий йил 16 январда республика Ҳукуматининг мажлисида белгилаб берилган 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари амалга оширилишини баҳолашга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.” Бош вазир Шавкат Мирзиёнинг ҳам номи тил...
21:27Нью-Йорк фондлар биржасида барқарорлик давом этмоқда, паникага ўрин йўқ
Ўтган ҳафтанинг сўнгги иш куни, яъни жумада Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий индекси Dow Jones эрталаб бир неча дақиқада 250 поғанага тушиб кетиб, ўша кунги умумий тушиш 280 бўлган ва кун охирида Dow Jones 17826 да тўхтаганди. Биржа экспертларининг бундай тушиш сабаби сифатида Хитойда киритилиши мумкин бўлган янги савдо қоидалари ва Юнонистон еврозонанини таҳликага тушириши мумкин бўлган қадамлар қилиши билан боғлиқ хавотирликларни кўрсатганларини ножиддий деб ҳисоблаган эдик. “Ҳаракат”нин...
19:41Германияда яшовчи турклар Туркиядаги сайловларда мухолифатни қўллаб-қувватлаш ниятидага ўхшайди, ўзбекларга дарс бўлсин
Туркияда 2 миллионга яқин турк яшайди. Миллиёт газетасининг бугунги сонида айтилишича, уларнинг 1,4 миллиони Туркия фуқароларидир, демак, улар бу йил июнь ойи бошида бўладиган ва тарихий воқеа бўлиши кутилаётган Туркиядаги парламент сайловларида овоз бериш ҳаққига эгалар. Шу муносабат билан Германияда 13 та сайлов нуқтаси очилади ва бу мамлактда яшаётган турклар 8-31 май кунлари вақтлироқ овоз бериш имкониятига эга бўладилар. Бугун Дюсселдорфдаги усти ёпиқ спорт салонларидан бирида Туркиядаги м...
18:50Тошкент зилзиласининнг юбилейи арафасида Непалда даҳшатли ер қимирлаши
Келаси йил 26 апрель куни Тошкентнинг тарихида қолган зилзила юз берганига 50 йил бўлади. 8-9 балли зилзила Тошкентнинг марказини вайрон қилган бўлса ҳам, ернинг титрашлари асосан вертикаль йўналишда бўлгани сабабли, ўша кунги 10-12 сониялик зилзила оқибатида 8 киши ҳалок бўлганди. Бугун Напалда охирги 81 йил ичида энг ёмон ер қимирлаши бўлди, дейди Reuter хабар агентлиги. 7,9 балли зилзила оқибатида мамлакат пайтахти Катмандуда катта вайронагарчиликлар бўлди, 19 асрда қурилган иккита машҳур та...