22 April 2015
22:15 - Жанубий Корея Ўзбекистон мудофаасини кучайтиришга ёрдам бермоқчи
Бугун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Қобул Бердининг Жанубий Кореяга беш кунлик ташрифи бошланди. Статистикага кўра, мазкур ташриф сўнгги етти йил ичида Марказий Осиё давлатлари мудофаа вазирининг Жанубий Кореяга қилган биринчи ташрифи ҳисобланаркан.

Жанубий Кореянинг Yonhap ширкатига кўра, вазириммиз Қобул Берди Сеулда Жанубий Корея мудофаа вазири Хан Мин Ку билан музокаралар олиб боради. Музокаралар давомида ҳамкорлик меморандуми имзоланиши кутилмоқда. Меморандум ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорлик ва персонал билан алмашинувни назарда тутган. Вазиримизнинг ташрифи давомида етакчи ҳарбий компаниялари вакиллари билан ҳам учрашувлар белгиланган.