23 April 2015
01:05 - “Номер 44” фильми Ўзбекистон кинопрокатида ҳам таъқиқланди
“РИА Новости” хабарига кўра, Ўзбекистонда ҳам “Номер 44” (инглизча вариантида - Child 44) блокбастери прокатдан олинди. Россия, Белоруссия, Қирғизистон ва Украина сингари мамлакатларда аллақачон таъқиқланган фильм ўтган аср ўрталаридаги СССРда рўй берган сирли қотилликларни ўз ичига олади. “Ўзбеккино” миллий ширкати вакили эса Ўзбекистонда фильмни прокатдан олиш – фильм дистрибьюторларининг қарорига асосан амалга оширилганини иддао қилди. Аммо республикада мазкур фильм прокати билан айнан кимнинг шуғулланаётгани номаълум.

Таъкидлаш жоизки, русларнинг “Сентрал Партнершип” кинокомпанияси Голливуднинг “Номер 44” фильмини прокатдан 15 апрелда, яъни унинг премьераси тайинланган кундан бир кун аввал олган эди. Ушбу фильмда собиқ СССРда ўтган асрнинг 50-йилларда юз берган қатор қотилликларнинг фош этилиши баён қилинган.

Бу фильмнинг Ўзбекистонда ҳам тақиқланиши кўрсатмоқдаки, Путиннинг Россияси каби Ислом Каримнинг Ўзбекистони ҳам ўзларини ўша мудҳиш СССРнинг ғоявий давомчиси деб ҳисоблайдилар ва унинг ғояларини танқид қилишини ҳам истамайдилар.