23 April 2015
22:16 - Ислом Карим БАА миршаббошисини яширинча қабул қилибди

CA-News агентлиги Абу-Даби давлат порталига асосалниб берган хабарига кўра, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим 20 апрель куни Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазири, бош вазир ўринбосари шайх Сайф бин Зайд ал-Наҳайянни қабул қилган. Аммо Ўзбекистонда БАА расмийсининг Тошкентга келиб-кетгани ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмади.

Агентлик хабарида БАА ички ишлар вазири, генерал-лейтенант ал-Наҳайян Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати раиси, генерал-полковник Рустам Иноят билан ҳам учрашган. БАА давлат порталида вазир ва президент мулоқотида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилингани айтилади.

Тахмин қилиш мумкинки, Ўзбекистон томони мамлакатдан қочиб, БАА ҳудудида яшаётган бир қанча бойларни тутиб топшириш масаласи ҳам ўртага қўйган.