26 April 2015
08:21 - Бугун Қозоғистонда Нурсултон Назарбойни президент қилиб сайлашади

Маҳаллий вақт билан соат 7:00 да (Тошкентда соат 6:00) бутун Қозоғистон бўйлаб сайлов участкалари очилди. Қозоғистонликларнинг кўпчлиги Нурсултон Назарбойдан бошқа 2 номзоднинг исмини ҳам билмасалар керак, аслида, билишнинг ҳам кераги йўқ. Чунки, ҳамма билади ва тушунадики, бугунги сайловнинг мақсади – Нурсултон Назарбойнинг президентлик муддатини мамлакатда бошланган иқтисодий кризис авжига чиқмасданоқ расмийлаштириб олиш.

Маълумки, ҳозир иқтисодининг кучи билан Қозоғистон Ўзбекистондан 4 баравар (киши бошига 8 баравар) кучли, Нурсултон Назарбой халқаро саҳнада таниқли сиёсатчига айланиб бўлди ва Қозоғистонни дунёга танитди, келажакада номи Нурсултон бўладиган янги пойтахт яратилди. Шундай вазиятда, мутлақо кўпчилик (балки 90 фоиз бўлар, балки 99 фоиз) Нурсултон Назарбойга овоз беришига ҳеч кимда шубҳа йўқ.