Кундалик хабарлар - 01 May 2015

  • 22:25Ислом Карим Корея ҳукумати раҳбарининг ўринбосарини қабул қилди

    Бугун тарқатилган расий хабарга кўра, Президент Ислом Карим Оқсаройда Корея Республикаси бош вазири ўринбосари, cтратегия ва молия вазири Чой Кёнг Хванни қабул қилди. Ислом Карим Корея Республикаси Ўзбекистоннинг вақт синовидан ўтган ишончли ва стратегик шериги эканини таъкидлади. Хабардан маълум бўлишича, Жанубий Корея бизнесининг фаол иштирокида мамлакатимизда саноатнинг турли соҳаларида қатор муҳим стратегик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Сурғил конида барпо этилаётган Устюрт газ-...

  • 21:29Куннинг латифаси: Ўзбекистонда йил охиригача камбағаллик икки баравар қисқарармиш

    Бугун мамлакат иқтисодиёт вазири Галина Саидова 2015 йилнинг охирига қадар мамлакатда аҳолининг кам таъминланган қатлами икки баробарга қисқаради, деган баёнот билан чиқди. Ўзбекистонда Мингйиллик мақсадларини амалга ошириш бўйича иккинчи миллий ҳисоботнинг тақдимот маросими деган масхарабозлик мажлисида сўзлаган нутқида Саидова: “2001-2013 йилларда мамлакатда кам таъминланганлик даражаси 1,9 баробарга туширилган: илгари аҳолининг 27,5 фоизи кам таъминланган бўлса, ҳисобот даврининг охирига кели...

  • 20:53ХВЖ делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди

    Review.uz номли веб нашрга кўра, 29 апрель Халқаро Валюта Жамғармаси миссияси расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. ХВЖнинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари департаменти директори ўринбосари Даниэла Гресса бошчилигидаги миссия аъзолари 14 майга қадар Ўзбекистонда бўлади. Ташриф доирасида Ўзбекистон Марказий Банки, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идораларда музокаралар ўтказилади. Фонд вакиллари Ўзбекистон ҳукумати аъзолари билан, шунингдек, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор вакил...

  • 20:15Миллатимиз улуғларидан бири Рўзи Назар вафот этди

    Исми ўззбек миллатининг тарихида қоладиган инсон, "Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири Рўзи Назар 98 ёшида Туркиянинг Анталия яқинидаги кичик шаҳарчада вафот этди. Жаҳон урушидан кейин умрининг асосий қисмини АҚШда ўтказган Рўзи Назар ўша уруш йилларида СССРга қарши курашган "Туркистон Легиони" етакчиларидан бири эди. АҚШда ҳам Марказий Осиё бўйича етакчи мутахассислардан бири сифатида танилган Рўзи ака бир неча йил аввал тўсатдан Туркияга, эски таниши Анвар Олтойлининг олдига кўчиб кетган ва...

  • 19:21Меҳнаткашларнинг Халқаро Бирдамлик Куни керакми? Ҳаммага керак, Ўзбекистонга йўқ!

    Ҳеч шубҳасиз, дунё одамларининг календарида бу каби кунлар бўлиши керак. Энг камида, ҳозирча бўлиши керак. Чунки, бир томонда иш эгалари ёки иш берувчилар ва иккинчи томонда ишчилар бор экан, уларнинг мақсад ва манфаатлари ҳар доим ҳам бир хил бўлавермайди. Иш эгаларининг мақсади – кўпроқ фойда олиш, ишчиларнинг мақсади – иложи борича камроқ ишлаб, иложи борича кўпроқ иш ҳаққи олишдир. Бу ҳақиқатдан ҳеч ким ҳеч қаерга қочиб қутилолмайди. Демак, манфаатлар қарама-қаршилиги – ижт...

  • 17:08АҚШда қора танлиларнинг норозилик намойишлари давом этмоқда, улар қанчалик ҳақ?

    Аввалги хабарларимиздан маълумки, АҚШдаги Мэрилэнд штати маркази Балтиморда полиция тарафидан қандайдир арзимаган айбнома асосида ушланган қора танли эркак киши полиция изоляторида бир ҳафтача аввал оламдан ўган эди. Ўшандан бери шаҳарда Мэрилэнднинг ўзида, кейин бошқ баъзибир штатларда ҳам қора танлиларнинг оммавий норозилик намойишлари бўлмоқда. Жорийдаги ҳафтанинг шанба куни Балтиморда аҳвол жуда ёмонлашди. Намойишчилар полицияга тош отишда, полиция автомобилини ёқиб юборишди, баъзи дўконла...

  • 01:54ННнинг институционал ислоҳотларини амалга ошириш учун Миллий Модернизация Комиссияси тузилди, ўзимизнинг ИК бунақа нарсаларни тушунмайди ҳам

    Кеча Қозоғистон Президентининг Оқўрда қароргоҳида Миллий Модернизация Комиссияси тузиш масаласини кўриб чиқиш учун Нурсултон Назарбой (НН) раҳбарлигида ва Бош вазир Карим Масимовнинг ҳам иштирокида махсус йиғилиш ўтказилди, дейилади Қозоғистонда тарқатилган расмий хабарларда. НН мамлакат олдидаги вазифаларни бажариш ва сайлов камапанияси давомида айтилган 5 та институционал ислоҳотни амалга ошириш учун Миллий Модернизация Комиссияси тузиш ҳақида Фармон имзолаганини билдирди. Комиссия раислигига...

30 April 2015
  • 22:44Ички ишлар органи Паркент ваҳимаси қаҳрамонларини ҳибсга олди

    Ўтган кунги хабарларимизда Паркентнинг Бўстон қишлоғидаги мактаб ва тумандаги бир қанча коллежларга портлаш таҳдиди битилган варақалар тарқатилгани хусусида маълум қилгандик. Бугун маълум бўлишича, ички ишлар вазирлиги Тошкент вилояти Паркент туманида портлаш уюштириш таҳдиди битилган варақани тарқатишда гумон қилиб, бир нафар вояга етмаган шахс қўлга олинганини маълум қилди. ИИВ баёнотида: "2015 йилнинг 30 апрелида Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Тошкент вилояти Парк...

  • 21:27Ўзбекнинг аҳволи: Санкт-Петербургдаги қурилишда фожеа, қотиллик ва одам савдосида айбланаётган ҳамюртларимиз

    Санкт-Петербургнинг “Балтийская жемчужина” даҳасидаги қурилишда ўзбекистонлик қурувчи 10 метр баландликдан тушиб кетди ва оғир аҳволда шифохонага етказилди. Нон излаб юрган 26 яшар ҳамюртимизнинг мияси оғир даражада шикастланган, бош суяги ва 12 та қовурғаси синган. Россиянинг Кострома вилоятида эса яна бир ўзбекистонлик 26 ёшли шахс қотиллик ва қалбаки ҳужжат тайёрлашда айбдор, деб топилди. Россия Бош прокуратурасига кўра, у 2012 йили Москва шаҳрида шахси аниқланмаган кишидан Ўзбекистон фуқ...

  • 06:25Абдураҳим Пўлат: Саакашвилининг Озорбайжон ҳақидаги гапларида жон бор. Демократик мухолифат "Бирлик"да бирлашиши шарт.

    Озорбайжон ҳукумати 28-29 апрель кунлари Бокуда "III Глобал Боку Форуми" номли анжуман ўтказди. Шу мамлакат ахборот воситалари билдиришича, анжуманда глобаллашиб бораётган дунёнинг муаммолари, хусусан, этник ва бошқа турли конфликтлар, терроризм хавфи, таълим-тарбия, экология ва бошқа соҳалардаги янги чақириқлар (муҳим муаммолар) муҳокама қилинибди. Форумда бир неча мамлакатнинг президент ёки бош вазирлари ва уларндан ҳам кўпроқ, собиқ президент ва бош вазирлари иштирок этишган. Улар ичида, жумл...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону