25 April 2015
19:41 - Германияда яшовчи турклар Туркиядаги сайловларда мухолифатни қўллаб-қувватлаш ниятидага ўхшайди, ўзбекларга дарс бўлсин

Туркияда 2 миллионга яқин турк яшайди. Миллиёт газетасининг бугунги сонида айтилишича, уларнинг 1,4 миллиони Туркия фуқароларидир, демак, улар бу йил июнь ойи бошида бўладиган ва тарихий воқеа бўлиши кутилаётган Туркиядаги парламент сайловларида овоз бериш ҳаққига эгалар. Шу муносабат билан Германияда 13 та сайлов нуқтаси очилади ва бу мамлактда яшаётган турклар 8-31 май кунлари вақтлироқ овоз бериш имкониятига эга бўладилар.

Бугун Дюсселдорфдаги усти ёпиқ спорт салонларидан бирида Туркиядаги мухолифатнинг асосий кучи бўлмиш Жумҳурият Халқ Партиясининг раиси Кемал Қиличдорўғли Германияда биринчи сайлов олди митинги ўтказди. Сал кам 15 минг кишига мўлжалланган салон тўла бўлган. Бунақаси ҳеч қачон бўлмаган эди, дейди газета мухбири. Ростдан ҳам муҳташам митинг.

Бу ерда нутқ сўзлаган Кемал Қиличдорўғли юрт ташқарисида 5 миллионга яқин Туркия фуқароси борлигини, улар номидан алоҳида депутатлар сайланиши кераклиги ҳақида қонун лойиҳасини парламентга берганларини айтар экан, юрт ташқарисидаги турклар Жумҳурият Халқ Партиясига овоз беришларига ишонч билдириди.

Маълумки, фақат Россиянинг ўзида бир неча миллион Ўзбекистон фуқароси меҳнат муҳожири сифатида яшайди. Аммо, яқинда Ўзбекистонда бўлиб ўтган президент сайловларида уларни ҳеч ким эсламади ҳам. Улар билан ҳеч қандай сайлов олди ишлари олиб борилмади. Бу – хатодир. Юрт ташқарисида яшаётган ўзбекларнинг ўзи ҳам уюшиш учун ҳаракат қилиши, Ўзбекистондаги партиялар улар билан шуғулланиши керак.