27 April 2015
08:15 - “Ҳаракат” Агентлигининг башоратлари яна тўғри чиқди: Нурсултон Назарбой 99 фоиз бўлмаса ҳам, 97,7 фоиз овоз олмоқда
Ҳали узил-кесил бўлмаган маълумотларга кўра, Қозоғистонда кеча ўтказтлган президентлик сайловларида жорийдаги Президент Нурсултон Назарбой учун сайловчиларнинг 97,7 фоизи овоз берибди. Бу нарса қозоғистонликларнинг ички иши, у ердаги ўзбеклар ҳам якдиллик билан Нурсултон Назарбой учун овоз берганлари ҳам табиий нарса. Чунки, ўзбеклар ким тахтда бўлса ўшанга овоз берадиган халқдир.

Аммо, бу рақам кўрсатмоқдаки, “Ҳаракат” Агентлиги нафақат дунёда, балки, Марказий Осиёда ҳам бўлаётган жараёнларни башорат қилиш қобилиятига эга. “Ҳаракат”нинг кечаги хабарларида Қозоғистон аҳолисининг балки 90 фоиз, балки 99 фоизи Нурсултон Назарбойга овоз бериши аниқ эканлиги айтилган эди.

Қаранг, айнан шундай бўлибди. Дастлабки маълумотларга кўра, қозоғистонликларнинг 97,5 фоизи Нурсултон Назарбой учун овоз берибди.

Нима дердик, яшасин Нурсултон Назарбой ва “Ҳаракат” Агентлиги!