Кундалик хабарлар - 30 April 2015
02:24Эски тос, эски ҳаммом: Қозоғистонда “янги” Президентнинг таклифи билан “янги” Бош вазир тайинланди, қани энди Ўзбекистонда ҳам шунақа бўлса
Кеча Қозоғистоннинг умрбод “янги” Президенти Нурсултон Назарбой мамлакат парламенти Мажлисда жорийдаги Бош вазир Карим Масимовни янгидан бош вазирликка таклиф қилди. Сал кам бир овоздан сайланган Нурсултон Назарбой киритган номзод, табиий, бир овоздан тасдиқланди. Аввалги хабарларимзда ҳам эслатилгандек, 1965 йилда туғилган уйғур аслли Карим Масимов (расмда) Пекин тиллар институтини, Ухан Юридик институтини, Қозоғистон давлат бошқарув академиясини битирган, АҚШнинг Колумбия Универси...
- 01:46Яна ўзбеклар: бир ҳамюртимиз жинсий зўровонлик, яна 11 нафари чегарани бузишда айбланмоқда
Ўрис матбуотининг бугунги хабарларидан Россиянинг Ульяновск шаҳрида ўзбекистонлик 44 ёшли фуқаро вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий зўравонлик қилиш айби билан ҳибсга олингани маълум бўлди. Жиноят ишига кўра, гумонланувчи 2014 йилнинг февралидан март ойига қадар ўз танишининг қизи ва ўгай қизига нисбатан жинсий зўравонлик қилиб келган. Шунингдек, мамлакатимизнинг 11 нафар фуқароси аравада Россияга киришга уринибди. Россия нашрларининг хабар беришича, бу шахслар Россияга кириш таъқиқланганин...
- 01:04Бу ҳам хабар: Урганчда глицерин ишлаб чиқарилади
Яна икки ҳафтадан сўнг Хоразм вилоятидаги “Урганч ёғ” корхонаси таркибида дистилланган глицерин ва ёғли кислоталар ишлаб чиқарувчи цех ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий веб-нашрлар хабар тарқатди. Лойиҳанинг умумий қиймати 2.27 миллион долларига тенг бўлиб, ускуналар Ҳиндистоннинг Muez-Hest India Pvt.Ltd ширкати томонидан етказиб берилади. Лойиҳа амалга оширилса, корхона йилига 500 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Эслатиб ўтамиз, глицирин озоқ-овқат сан...
- 22:07Паркентда мактаб ва коллежларни портлатиш таҳдиди битилган варақалар пайдо бўлди
Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги Саноат коллежи, Транспорт ва сервис коллежи, болалар боғчаси ва кўп қаватли турар-жой биноларидан бирининг подъездида портлатиш таҳдидлари ёзилган варақалар топилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳамда МХХ оргаларининг катта гуруҳи туманга етиб келган. Маълум бўлишича, 4 кун аввал туманнинг Бўстон қишлоғидаги ўрта мактаблардан бирининг ойналарига шундай варақалар ёпиштириб кетилган экан. Туман ҳудудига киришда фуқароларнинг шахси...
21:33Ямандан 369 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди
Шу йилнинг 23 апрелигача Россия элчихонаси воситасида Ямандан 369 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинган. Бу ҳақда Россиянинг "Новости" агентлиги маълум қилди. Қизиғи, Ўзбекистоннинг бирорта оммавий ахборот воситасида шифокорларимизнинг эвакуация қилингани тугул Яман воқеалари тилга олинмаяпти. Россия Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Ямандан олиб чиқилганларнинг 400 нафари россиялик, 369 нафари ўзбекистонлик, 135 нафари тожикистонлик, 95 нафари украиналик, 43 нафари беларуслик бўлган. ...
19:50Ўзбекистон тилла қазиб олишга йирик сармоя жалб этмоқчи, мавжуд ҳукумат “Бирлик” ва “Ҳаракат”нинг танқидига қулоқ солмоқдами?
Келгуси ўн йил давомида Ўзбекистон ҳукумати олтин қазиб чиқаришни кўпайтириш ва олтин қазиш саноатини модернизация қилиш учун соҳага 1 миллиард 100 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритмоқчи. Мазкур лойиҳа асосан Навоий ва Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатлари доирасида амалга оширилади. Маҳаллий матбуотнинг хабарига кўра, Навоий тоғ-кон комбинатида 2019 йилгача тўртта янги олтин қазиб олиш конини ишга туширишга 330 миллион, “Мурунтау” ва “Зармитон” конларини модернизация қилиш учун эс...
- 08:40Ўрис полициячилари ўзбек порахўрини тутиб топширишмоқчи
Россиянинг Қозон шаҳрида полиция ходимлари Ўзбекистонда содир этган жинояти бўйича қидирувда бўлган 45 яшар ҳамюртимизни ҳибсга олиибди. Маълум бўлишича, давлат ҳокимятининг муҳим бўғинларидан бирида ишлаб жиноят содир этган бу шахс 2013 йилга қадар юқори лавозимларда ишлаб, порахўрлик жиноятини содир этган ва Ўзбекистонда унга нисбатан халқаро қидирув эълон қилинган. Юртимиздаги коррупцион эркинликдан фойдаланиб, йирик миқдорда пора олган бу жиноятчи Қозонда ижарага уй олиб, ҳеч нима бўлмаг...
08:07Ўзбекистон Украина орқали пахта экспортини ривожлантирмоқчи
Ўзбекистоннинг Украинадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Абдуалиев шу мамлакатнинг Инфраструктура вазири Андрей Пивоваров билан учрашди. Учрашув чоғида дипломатимиз икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳақида гапира туриб, автомобиль, темир йўл ва авиация транзити соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масаласини кўтарган. Элчимизга кўра, Ўзбекистон Украинанинг Қора денгизи бўйидаги Ильичёвск порти орқали пахта экспорти ҳажмини оширишни кўзламоқда, бу ҳақда украин расми...
- 07:35Ўзбеклар: Калугада зўровон, Липецкда эса оғуфуруш ҳамюртимиз ҳибсга олинди
Ўрис матбуотининг кечаги хабарларидан маълум бўлишича, Россиянинг Калуга шаҳрида 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси ўғрилик ва полициячига жароҳат етказиш айби билан ҳибсга олинган. У маҳаллий вақт билан тунги 2:00да Никитина кўчасида бир қизга ҳужум қилиб, унинг сумкасини ўғирлаб кетади. Йигитимиз ўзини таъқиб қилган полиция патрули вакилига пичоқ урибди. Полициячининг жароҳати енгил, у бронжилет таққан экан. Липецк вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вилоят ҳудудида гиёҳванд моддалар савдоси би...
02:25Ўзбекистон Афғонистон билан чегараларини мустаҳкамламоқда
Ўрисларнинг РИА Новости агентлиги Ўзбекистон чегара хизмати Афғонистон билан чегара назоратини кучайтирмоқда, деган хабар тарқатди. Агентликка кўра, чегарага яқин туманларда жангариларнинг тўпланиши ҳақидаги хабарлар туфайли назорат ишлари кучайтирилган. Бу ҳақда “Ҳаракат” агентлиги Ўзбекистон Республикаси МХХнинг Давлат чегараларини муҳофаза қилиш қўмитасиги асосланиб, аввал ҳам хабар қилганди. Афғон матбуотига кўра, душанба куни “Толибон” гуруҳи жангарилари Қундуз вилоятидаги афғон полиция...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Тошпулатов Гофуржон
Добавить сведенияЧитать дальше...
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведенияЧитать дальше...