Кундалик хабарлар - 25 May 2015
- 21:09Тошкент вилояти ҳокими бюджет ташкилотларини мажбурий меҳнатга жалб қилди
Ўтган шанба-якшанба кунлари Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Тошкент ва Зангиота туманлари бюджет ташкилотларининг вакиллари пахта чопиғига ҳайдалди. Тошкент вилояти ҳокими Аҳмаджон Усмоновнинг кўрсатмаси билан амалга оширилган бундай мажбурий ҳашар эстафетаси келаётган дам олиш кунлари яни учта туман ташкилотлари зиммасига ўтади. Пахта чопиғи ва яганаси учун далага сафарбар қилинаётган ҳашарчилар асосан педагоглар, шифокорлар бўлиб, уларнинг ҳашардан жамғарган маблағлари ойлик ...
20:21Ўзбекча масхарабозлик: Мамлакаимизнинг Марказий Банки Россия матбуотидан раддия талаб қилмоқда
Ўзбекистон Марказий Банкининг расмий сайти Россиянинг бир қатор оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, “Россия-24” телеканали орқали мамлакатда валюта операцияларининг тўхтатилиши ҳақидаги ахборотнинг ёлғонлиги ҳақидаги раддияни чоп қилди. Раддияда: “Россия Федерацияси оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, “Россия-24” телеканали орқали тарқатилган Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан жисмоний ва юридик шахслар учун валюта операцияларининг тўхтатилиш...
19:42“Фуҳуша-2” бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги мусобақаларини очиб берди
Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, Ўзбекистон Бадиий гимнастика федерацияси президенти, Ўзбекистон президентининг кенжа қизи, уй қамоғидаги Фуҳушанинг ўрнини тўлдириш ҳаракатида бўлган Фуҳуша-2, яъни Лола Карим (Тиллаева) бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги ўйинларининг босқичи ҳамда “Бахтли Карвон - 2015” халқаро турнирининг расмий очилиш маросимига бошчилик қилди. Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, бу йилги мусобақаларда 20 та мамлакатдан келган 100 га яқин гимнастикчилар иштирок этиша...
- 18:15МХХчилар хўжа кўрсинга 5 та балиқча тутди
Маҳаллий матбуотда Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати ноқонуний равишда валюта савдоси билан шуғулланган 5 кишидан иборат гуруҳни қўлга олгани хусусида хабарлар пайдо бўлди. Маълум бўлишича, гуруҳ аъзолари пластик карточкалар орқали хорижга катта миқдорда хорижий валюта олиб чиқиб, мамлакат валюта заҳирасига путур етказган. Гуруҳ таркибида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият вазирлиги ва Миллий Банкнинг мулозими ҳам бор. Мазкур гуруҳ қисқа вақт оралиғида 33 та операцияни амалга...
17:10Юсуф Жума: Миллатга мактублар туркумидан
17 май қандай кун биласизми?! 1865 йил 9 май жасур Лашкарбоши Алимқул яраланиб шаҳид бўлди. 1865 йил 17 майда ўрис тўнғизлари Тошкентни забт этди. Буюк Абдулла Қодирий ёзганидек Кўҳна Туркистон тўнғизхонага айланди. Ҳамон шундоқ! Аслида Россия босқини 1712 йилда бошланган, уч асрдан буён Туркистон Туркистон эмас. Бу ҳақда бир нарса ёзмоқчи эдим. Kим ўқийди, ким уқади?! Ўзбекистонку бир даюс қўлида. Ислом Каримовни пул учун қизларини дунёга қўшгани учун эмас, она юртини - онасини ўрисга, ...
- 10:42Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарларининг биринчи ўрибосарлари Тошкентда учрашиб, ўзаро муносабатларни илиқлаштироладиларми?
Тожикистонда ҳукуматдан мустақиллиги билан билинган Азия-Плюс интернет нашрининг хабарига кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирларининг биринчи ўринбосарлари Рустам Азим ва Давлатали Саид шу йил июнь ойининг охирида Тошкентда ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказадилар ва Душанбе билан Тошкентни яқинлаштириш масаласини муҳокама қиладилар. Учрашувнинг асосий масаласи – 1992 йили бекитилган Тошкент-Душанбе авиайўлини тиклаш бўлар эмиш. Аммо, Азия-Плюснинг Тожикистон ҳукумати ...
20:21Абдураҳим Пўлат: Мавлоно Румийни ва бутун тарихимизни ўрганиш керак, аммо...
Бугун Фейсбукда “Мавлоно Румий Олами” деб номланган гуруҳнинг саҳифасига кириб қолдим. Балки, аввал ҳам киргандирман, аммо эсимда йўқ. Чунки, бунақа ақлсизларнинг саҳифалари Фейсбукда хира пашшадек кўпайиб кетган. Ўша ерга экспромт билан бир постинг ёзиб қўйдим. Уни бошқалар ҳам ўқиши – ўша бошқаларга фойдалидир, деган фикрдан келиб чиқиб, постингни ўз саҳифамиз ўқувчиларига ҳам тақдим этмоқчиман. Мана ўша постингнинг матни. * * * Ҳа, Мавлоно Румийни ўрганиш керак. Тарихимизда буюк ишлар қ...
20:40Қизиқ: АҚШ Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Хитой ва Кореяда нима қилмоқчи?
Давлат Департаментининг бизнинг адресга ҳам келадиган кундалик дайжестида айтилишича, Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Ниша Бисвал шу йил 26-30 май кунлари Хитой пойтахти Пекин ва Жанубий Корея пойтахти Сеулга боради. Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси деб расман айтиладиган Ниша Бисвал Давлат Департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё бўлимининг раҳбаридир. Бу бўлим Шри-Ланка ва Бангладешдан тортиб Марказий Осиёгача бўлган давлатлар билан иш о...
22:27Ўзбек ўзидан кўпаймоқда, ҳамма қашшоқ халқларнинг қисмати шу
Сountrymeters.info интернет нашрининг Ўзбекистон расмийларига таяниб билдиришича, бугун, 22 май куни мамлакатда 1 минг 462 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳар соатда 60 чақалоқ туғилди, деганидир. Демак, 2015 йилнинг бугунига қадар ўтган йили якунларига нисбатан 287 847 киши кўпайди. Туғилиш шу миқдорда давом этса, йил сўнгида ўзбекистонликлар 30 909 905 кишини ташкил этади. Ўзбекистонда бир кунда 444 киши вафот этади. Туғилиш ва ўлимнинг кунлик фарқи 789 кишига тенг, дейилади порталда. М...
- 21:24“Қора бозор”да АҚШ доллари курси янада кескин тушиб кетди
Бугун тушдан сўнг Ўзбекистон “қора бозор”ида саррофлар АҚШ долларини ҳатто 4000 сўмдан паст баҳога ҳам харид қилишга иккиланиб қолди. Ҳолбуки, ҳафта бошида бу кўрсаткич миллий валютамиз тарихида янги рекорд – 5000 сўмлик довондан ошганди. Саррофлар доллар курсининг кескин тушишини Ўзбекистон ҳукумати томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар, яъни Марказий Банкнинг конвертацияни тўхтатиши ва аҳолига доллар сотишни бекор қилгани, шунингдек, “қора бозор”ни таъқиб ости...