25 May 2015
17:10 - Юсуф Жума: Миллатга мактублар туркумидан

17 май қандай кун биласизми?!

1865 йил 9 май жасур Лашкарбоши Алимқул яраланиб шаҳид бўлди.
1865 йил 17 майда ўрис тўнғизлари Тошкентни забт этди.
Буюк Абдулла Қодирий ёзганидек Кўҳна Туркистон тўнғизхонага айланди. Ҳамон шундоқ! Аслида Россия босқини 1712 йилда бошланган, уч асрдан буён Туркистон Туркистон эмас.

Бу ҳақда бир нарса ёзмоқчи эдим. Kим ўқийди, ким уқади?!

Ўзбекистонку бир даюс қўлида. Ислом Каримовни пул учун қизларини дунёга қўшгани учун эмас, она юртини - онасини ўрисга, дунёга қўшгани учун доим даюс деб ёзаман.

Ахир ғайридин, ғайримиллат бўлсанг ҳам шу юртда тўғилиб ўсгансанку, номард даюс?! . . .

Москванинг малайинику тушунса бўлади, Тошкент босқинига 150 йил тўлиши муносабати билан 17 майда бирор ўзбекча сайт бир сатр ёзмади. Дунёга дарс беришни даъво қилаётган даҳолар сайти мустақилликдан ҳамма безганини ёзади. Эл йўқ мустақилликдан безганми, ё даюс Каримовдан безганми?!

Ўзбекистонни, Марказий Осиёни мустақил деб атаётганлар тентаклардир. Юрт Каримовдай даюслар билан эмас Амир Темурдай доҳийлар билан мустақил бўлади.

Тошкент маддоҳлари даюс мустабид назаридан қолганлари учун мотам тутишмоқда.

Ёзувчилар тилла балиқ бўлиб ҳовузга келган ота руҳини қовуриб еган ўғиллар ҳақида ёзишмоқда.

Мантиқ илмини уқмаган гумроҳлар!

"Абдулла Орифдан ўзган шоирлар" ўйлаб топилган, ўзларига ўхшаган сохта шеърлар ёзмоқдалар.

Чаламуллалар ўлимни мадҳ этиб алжирашмоқдалар. Марҳамат, ўзларингни ўлдиринглар!

"Ўлимни орзу этманглар" деб сабоқ беради ҳадису шариф.

Кимдир янги очилаётган олтин конлари Ўзбекистон иқтисодини ўстиришини башорат этди.
Эсиз, Туркистон бойликлари бир қоп қоғозга - текинга ўрисга, дунёга берилмоқда.
Эл қулу ғар. . . .

Бу юрт юрт эмас, жиннихона!

Тангри Жасур Алимқулларни у дунёнинг Туркистони бўлган жаннат билан сийласин!
Ўрисга сажда этган баччабоз Амир Музаффарларни, қўрқоқ Худоёрхонларни жаҳаннамнинг ўтига ўтин этсин!

Ҳезона тўдадан чиқдим мардона
Ҳеч кимга ёқмади чақмоқдай бонгим.
Ёлғиз дердим: бу юрт девонахона,
Ақлдан оздирма сен мени, Тангрим!

Зиндонларга тушдим ернинг остида
Юрагим қонидан қорайди рангим.
Илтижо айладим: душман дастида
Ақлдан оздирма сен мени, Тангрим!

Инсоният билан битта хонага
Сиғмайди озодлик, ҳақиқат - Тонгим,
Жаҳон деб аталган жиннихонада
Ақлдан оздирма сен мени, Тангрим!

20 май 2015 йил