Кундалик хабарлар - 22 May 2015

  • 20:41Ўзбекистоннинг аллақачон оламдан ўтган купюраси бежиримлиги билан дунёда олдинги қаторларда

    Microsoft – MSN веб нашри тоомнидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг 1994 йилда муомалага киритилган 5 сўмлик купюраси дунёнинг энг бежирим 14 валютаси қаторидан ўрин эгаллади. Марказида Ўзбекистон Миллий боғидаги Алишер Навоий ҳайкали акс этган мазкур купюра инфляция туфайли аллақачон муомаладан чиқиб кетган. Муомалага кирган даврида қарийб бир АҚШ долларини ташкил қилган 5 сўм эндиликда 0,005 долларга тенг. Microsoft – MSN га кўра, чиройли купюралар орасидан Австралия,...

  • 20:08Ҳиндистон Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

    Куни кеча Брюсселдаги ЕИ-Ўзбекистон сиёсий маслаҳатлашувлари доирасида ўтган учрашувлардан қайтган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил бугун Ҳиндистоннинг республикамизга тайинланган янги элчиси Винод Кумарни қабул қилди. Дипломатик қоидаларга кўра, янги элчи аввал Президент Ислом Карим номига ёзилган ишонч ёрлиғини вазирга топширди, икки мамлакт ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларнинг аҳволи ҳақида сафсаталашишди. Аслида элчи ўтган йилнинг ноябрида алшмаштирилган ...

  • 19:25Рафиқ Нишоновнинг қизи оламдан ўтди, аммо, биз тўйда ҳам азада ҳам миллат ва умматнинг тақдирини ўйлашимиз керак

    Интернетдаги ишонса бўладиган хабарларга кўра, ўтган асрнинг 60-чи йилларидан бери Ўзбекистон Коммунистик Партиясида икки марта юксак лавозимларда ишлаган, СССР парламентининг палаталаридан бирининг раислигигача кўтарилган Рафиқ Нишоновнинг қизи оламдан ўтди. Хабарларда у аёлнинг исми ва неча ёшда эканлиги айтилмайди. Аммо, Тошкент вилоятининг Ғазалкент қишлоғида 1926 йилда туғилган Рафиқ Нишонов кўпчилик танийдиган сиёсатчидир. “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат ўзининг сиёса...

  • 18:11Жаҳон Банки вакиллари Ўзбекистонга келади, аммо ҳеч қандай натижа бўлмайди

    Шу йилнинг 1-9 июнь кунлари Жаҳон Банкининг инспекторларидан иборат делегация Ўзбекистонга келиши ва молия институти томонидан мамлакатнинг ëнилғи-энергетика соҳсига йўналтирилган субсидиялар реализацияси, ҳамкорликнинг истиқболлари ўрганилиши расмий хабарларда эълон қилинди. Ўтган йилнинг сентябрида бошланган мазкур тадқиқот Ўзбекистон иқтисодини 2030 йилга қадар структуравий жиҳатдан ўзгартириш концепциясининг муҳим таркибий қисми эканлиги айтилмоқда. Жаҳон Банки расмий делегацияси Ўзбе...

  • 17:25Ўзбекистонда шундоғам аянчли бўлган ЯИМи ҳажми яна пасаяди, Абдураҳим Пўлатнинг таклифларига қулоқ солинмаса, қозоқларга мардикорлик қилишдан бошқа йўлимиз қолмайди?

    Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулотнинг ўсиши пасаяшини Халқаро Валюта Жамғармаси башорат қилмоқда. Молия муассасасига кўра, бу йил Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулотнинг ўсиши 6,2 фоиз бўлади, ўтган йили 8,1 фоиз эди. Эслатиб ўтамиз, ЯИМ ҳажми бизда тахминан 59 миллиард АҚШ долларига тенг эканлиги “Ҳаракат”нинг тўтовсиз танқидларидан кейин Ислом Карим тарафидан у йил биринчи марта эълон қилинган. Бу рақам Ислом Каримга хос равишда кўпиртирилган. Буни исботлаб бериш ҳам мумкин. Аммо, уни тў...

  • 10:28Жаслиқда сақланаётган ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Фармоновнинг муддатига қўшиб берилди

    Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Жаслиқдаги 71-сонли колониясида жазо муддатини ўтаётган ҳуқуқ фаоли Аъзам Фармоновнинг жазо муддати Жиноят ишлари бўйича Қўнғирот тумани суди томонидан 5 йилу 26 кунга узайтирилди. Ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Фармонов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 221-моддаси (Жазони ижро этиш муассасаси тартибини бузиш) билан айбланган, яъни ҳуқуқ ҳимоячиси Жаслиқ лагери тартибларига бўйсунмаган. Аъзам Фармонов 2006 йилнинг апрелида ҳибсга олиниб, товламчилик эпизоди билан 9 йилга ...

  • 09:40Ўзбекистон семизлар мамлакати(ми?)

    Оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб, мамлакатни семизлар ўлкаси, демоқда. Маълум бўлишича, 2014 йилнинг январь-апрель ойларида ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистонда аҳолининг 50 фоиздан ортиқроғи ортиқча вазнга эга, ҳар бешинчи юртдошимиз эса ёғ босиш дардига мубтало. Матбуот хабарига кўра, тадқиқот кўп босқичли равишда ва кластер танлови асосида ўтказилган. Тадқиқотда 18 ёшдан 64 ёшгача бўлган 4 350 одам қатнашган. Мазкур фуқарола...

  • 01:10“Қора бозор”да АҚШ доллари курси тушиб кетди

    Кеча Ўзбекистон “қора бозор”ларида АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати кескин пасайди. Ҳафта бошида 5 минглик довондан ошган доллар бугунги муомалада 4350 сўга тенг бўлди. Саррофларнинг таъкидича, яқин 5-6 кун ичида доллар ўзининг қаддини тиклайди ва барибир 5 000 лик довондан қайта ўтади. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки эса сўнгги маротаба 19 майдан бошлаб, валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий...

21 May 2015
  • 23:04Ҳашарга чиққан ўқувчи сувга чўкиб ўлди

    “Озодлик” радиосининг ўз манбаларига таяниб хабар қилишича, Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги 25-умумтаълим мактабининг 9- синф ўқувчиси Улуғбек Исҳоқов 19 май куни каналга чўкиб нобуд бўлган. Пахта чопиғига мажбуран олиб чиқилган ўқувчилар тушликдан сўнг каналда чўмилаётганда фожеа содир бўлибди. Улуғбек Исҳоқовнинг ўлими ҳозирда Зарбдор тумани прокуратураси томонидан ўрганилмоқда. Маълум бўлишча, Улуғбек оиладаги тўрт фарзанднинг учинчиси эди. Унинг акаларидан бири Россияда марди...

  • 21:29Хўжалик суди “Новый век” газетасини ёпишга қарор берди

    Тошкент шаҳар хўжалик судининг шу йил 20 майдаги қарори билан “Новый век” газетасига берилган лицензия бекор қилинди. Суд қарорига кўра, нашр “ўзбек ëшларининг маънавиятини бузадиган шаҳвоний материалларни чоп қилгани учун” фаолияти тўхтатилган. Маълум бўлишича, суд қарорига “германиялик 35 яшар сиëсатчи Кристина Шрёдер энг сексуал аëлларнинг учлигидан ўрин олди” деган жумла асос бўлган. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг судга тақдим қилган хулосасига кўра¸ “Новый век” газетадаги...