25 May 2015
18:15 - МХХчилар хўжа кўрсинга 5 та балиқча тутди
Маҳаллий матбуотда Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати ноқонуний равишда валюта савдоси билан шуғулланган 5 кишидан иборат гуруҳни қўлга олгани хусусида хабарлар пайдо бўлди. Маълум бўлишича, гуруҳ аъзолари пластик карточкалар орқали хорижга катта миқдорда хорижий валюта олиб чиқиб, мамлакат валюта заҳирасига путур етказган. Гуруҳ таркибида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият вазирлиги ва Миллий Банкнинг мулозими ҳам бор.

Мазкур гуруҳ қисқа вақт оралиғида 33 та операцияни амалга ошириб, Ўзбекистондан ташқарига 66 минг АҚШ долларини олиб чиқиб кетишга эришган. У электрон шаклдаги валютани хорижда нақд пулга айлантириб, Ўзбекистонга сотиш учун маҳсулотлар олиб қиришган. Суд гуруҳ аъзоларини жазолаб, уларга минимал маош миқдорининг 110 ва 220 даражасида жарима тўлаш жазосини белгилаган.

Аслида конвертация конунан йўлга қўйилган ҳеч бир мамлакатда бу жиноят эмас. Ўзбекистонда эса соғлом бозор муносбатлари йўлга қўйилмгани ва иқтисод телба-тескарилиги боис ҳукумат ўз валюта заҳирасини шу тариқа ҳимоя қилади. Қолаверса, бор-йўғи 66 минг долларлик иш қилган жиноий гуруҳ айсбергнинг бир учи эканлиги аниқ. Шу боисдан бечора МХХчилар денгиздан балиқ тутди, десак янглишмаймиз. Ит балиқлар билан МХХ шуғулланиб ўтирмаслиги ҳам ўз-ўзидан маълум. Чунки, ундайлар мавжуд режимнинг, демак, МХХнинг ҳам ўз одамларидир.