25 May 2015
19:42 - “Фуҳуша-2” бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги мусобақаларини очиб берди
Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, Ўзбекистон Бадиий гимнастика федерацияси президенти, Ўзбекистон президентининг кенжа қизи, уй қамоғидаги Фуҳушанинг ўрнини тўлдириш ҳаракатида бўлган Фуҳуша-2, яъни Лола Карим (Тиллаева) бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги ўйинларининг босқичи ҳамда “Бахтли Карвон - 2015” халқаро турнирининг расмий очилиш маросимига бошчилик қилди. Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, бу йилги мусобақаларда 20 та мамлакатдан келган 100 га яқин гимнастикчилар иштирок этишади.

Мусобақаларда иштирокчилари орасида ўзбекистонлик Жаҳон кубоги совриндори Елизавета Назаренкова, Осиё ўйинлари чемпионлари Анастасия Сердюкова ва Равиля Фархутдинова, Иккинчи ёшлар олимпиада ўйинлари иштирокчиси Анора Давлятова, Осиё чемпионлари Жасмин Юсупова ва Нилуфар Шомуродовалар бор.