22 May 2015
22:27 - Ўзбек ўзидан кўпаймоқда, ҳамма қашшоқ халқларнинг қисмати шу
Сountrymeters.info интернет нашрининг Ўзбекистон расмийларига таяниб билдиришича, бугун, 22 май куни мамлакатда 1 минг 462 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳар соатда 60 чақалоқ туғилди, деганидир. Демак, 2015 йилнинг бугунига қадар ўтган йили якунларига нисбатан 287 847 киши кўпайди. Туғилиш шу миқдорда давом этса, йил сўнгида ўзбекистонликлар 30 909 905 кишини ташкил этади.

Ўзбекистонда бир кунда 444 киши вафот этади. Туғилиш ва ўлимнинг кунлик фарқи 789 кишига тенг, дейилади порталда.

Мустақиллик эълон қилинган 1991 йлнинг сентябрида аҳолимиз 20 952 000 кишидан иборат эди. Кўриниб турибдики, 25 йил давомида бу кўрсаткич қарийб 33 фоизга ошди. Аҳоли ўсиши билан бирга мамлакатда қашшоқлик ва бошқа салбий кўрсаткичлар ҳам ўсмоқда. Ўзбеклар бу рақамлар ҳақида ўйлаши, миллат тақдири билан қизиқишлари шарт, дейди мухбиримиз.

Тан олиш керакки, режимбоши Ислом Карим бу масала билан шахсан шуғулланди. Ўзбек аёлларининг туғишини камайтириш учун роса уринди, уларнининг рухсатисиз аёлларимизни оммавий шаклда бичтиришга ҳаракат қилди. Аммо, натижа бўлмади. Ўзбек аёллари туғаверди.

Ислом Карим тушунмайдиган нарса шундан иборатки, қашшоқлик бор жойда туғилиш катта бўлаверади. Халқнинг фаровонлиги ортган сари туғилиш камаяди. Аммо, режимбошимиз нафақат бунақа нарсаларни тушунмайди, фаровонликни оширишга қодир ҳам эмас.