25 May 2015
21:09 - Тошкент вилояти ҳокими бюджет ташкилотларини мажбурий меҳнатга жалб қилди
Ўтган шанба-якшанба кунлари Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Тошкент ва Зангиота туманлари бюджет ташкилотларининг вакиллари пахта чопиғига ҳайдалди. Тошкент вилояти ҳокими Аҳмаджон Усмоновнинг кўрсатмаси билан амалга оширилган бундай мажбурий ҳашар эстафетаси келаётган дам олиш кунлари яни учта туман ташкилотлари зиммасига ўтади.

Пахта чопиғи ва яганаси учун далага сафарбар қилинаётган ҳашарчилар асосан педагоглар, шифокорлар бўлиб, уларнинг ҳашардан жамғарган маблағлари ойлик иш ҳақларига қўшиб берилиши мумкин. Қишлоқ хўжалигининг аксарият аҳолиси Россияда ёки кам ойлик тўланадиган бундай қулликни қилишни истамайди. Бюджет ташкилотлари вакиллари эса иш ўрнидан ажрашдан қўрқиб, ишлашга мажбур, дейди мухбиримиз.

Демак, Ўзбекистонни қашшоқ аҳволга олиб келган Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режимидан қутилмас эканмиз, шундай яшашга мажбурмиз.