Кундалик хабарлар - 02 July 2015
06:07Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Жаҳон Банки Ўзбекистон йўлсозларига 200 миллион доллар қарз берганига ишонасизми?
Расмий хабарларга кўра, шу йилнинг охирига қадар Жаҳон Банки Ўзбекистон автомобиль йўлларини таъмирлаш учун 200 миллион АҚШ долари миқдорида кредит маблағи ажратармиш. Молия муассасасининг расмий сайтига кўра, умумий қиймати 240 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳанинг илк босқичида Тошкент вилоятидаги йўлларнинг умумий узунлиги 158 км бўлган 20 участкасида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Иккинчи босқич эса Фарғона водийсида шу йўналишдаги ишларни амалга оширишни кўзда тутади. Умуман, Ўзбекисто...
01:08Ҳиндистон ҳукумати раҳбари Тошкентга ҳам келади
Бу мамлакатнинг Бош вазири Нарендра Моди Қозоғистонга, кейин қўшни давлатларга келиши ҳақида ўша мамлакатларда аввалдан хабар тарқатилишига қарамасдан, унинг Ўзбекистонга келиб-келмаслиги ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ эди. Hindu газетасининг ёзишича, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди кейинги ҳафта Қозоғистондан кейин Ўзбекистонга ҳам расмий сафар билан келар экан. Хабарда айтилишича, Ўзбекистонда ўтказиладиган музокаралар чоғида томонлар ўзаро иқтисодий ҳамкорлик, қўшма корхоналар фаолиятини ҳ...
00:36Ўзбек ёшлари орасида лудоманияга мойиллик юқори, нима қилиш керак?
“Жамият” газетасининг ёзишича, Ўзбекистон ёшлари ичида жамоат жойларида - транспортда, таълим муассасаларида ва кўчаларда ҳам - бошини мобил алоқа воситаларидан кўтара олмайдиганлар сони кўпайиб бормоқда. Жамиятшунос Азизбек Амоновнинг сўзларига қараганда, қулоқликлар таққанча кўчаларда мусиқа эшитиб кетаётган одамлар орасида турли ҳалокатларга учраш даражаси юқорилаб бормоқда. “Мобил иловалар ва ўйинларга чуқур қизиқиб кетиш лудоманияга олиб келади”, – дейди жамиятшунос. Унинг фикрига кўра, ...
22:22Нукусда иссиқлик 20 йиллик рекордни такрорлади
Бугун Қорақалпоғистон пойтахтида термометр кўрсаткичлари Цельсий шкаласи бўйича +42,6 даражани қайд этди. Бундай ҳаво ҳарорати сўнгги марта 1996 йилда қайд қилинган бўлиб, саратоннинг бу даврида ҳароратнинг бу тариқа кўтарилиши Қуёш активлиги билан боғлиқлиги айтилмоқда. Ана шу об-ҳаво даражаси яна бир неча кун сақланиб қолади. Ўзбекистон матбуотда Қорақалпоғистон пойтахтидаги бу кўрсаткич бемалол муҳокама қилинмоқда, аммо Тошкентда шундай ҳарорат кузатилса ёзишга рухсат берилмаслиги ҳам ани...
21:25Нурсултон Назарбойнинг қариндошлари дахлсиз эмас, Ислом Каримники-чи?
Қозоғистоннинг КТК телеканалига интервью берган Президенти Нурсултон Назарбойнинг айрим нозик масалаларга изоҳ беришига тўғри келди. Кўрсатувда асосан Қозоғистонни дунёнинг 30 энг ривожланган давлати қаторига киритиш лойиҳаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашган Нурсултон Назарбой интервью чоғида собиқ куёви, яқинда Автриядаги изоляторда ўзини-ўзи ўлдирган Роҳат Алиевни ҳам эслаб ўтди. “Одамлар уч набирамнинг отасини қамаганимни нега унутди? Улар ва қизим кўзида ёш билан олдимга келмаганми...
21:08Ўзбек сўми 21 га кирди, қарийб 550 баравар қадрсизланди
Бугун, 1 июль куни Ўзбекистон миллий валютаси – сўмнинг муомалага киритилганига 21 йил бўлди. 1994 йилнинг 16 июнь куни Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикаси миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, ўша йилнинг 1 июлидан сўм жорий қилинди. Ўшанда 1, 3, 5, 10, 25, 50 ва сўмлик қоғоз банкноталар ҳамда 1, 3, 5, 10, 20 ва 50 тийинлик тангалар муомалага киритилганди. 1997 йилнинг 1 мартидан 200 сўмлик, 2000 йилнинг 1 июнидан 500 сўмлик, 2001 ...
20:45Ислом Карим Қаршига сафар қилди, ўзбек халқи ва Ўзбекистон давлатининг аҳволини тилга олмади
Кеча президент Ислом Карим жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига сафар қилди. Маҳаллий матбуот маълумотларига кўра, Қашқадарёда қтисодий-ижтимоий инфратузилма ривожланиб, шаҳар ва қишлоқлар қиёфаси тубдан ўзгариб кетибди. Қарши шаҳри ҳудуди кенгайтирилиб, янги автостанция ва вокзаллар, кўпқаватли уй-жойлар, боғ ва хиёбонлар, хизмат кўрсатиш объектлари бунёд этилган. Ислом Карим ан...
- 20:27Туркия сиёсий кризиснинг биринчи босқичидан ўтгандек кўринмоқда, парламент спикери сайланди
Бу мамлакатнинг ахборот воситалари ҳозиргина билдиришича, Туркия Буюк Миллат Мажлиси (ТБММ) раислигига Адолат ва Тараққиёт Партиясининг (АТП) вакили, 7 июнда ўтказилган парламент сайловларигача мавжуд ҳукуматда Мудофаа вазири вазифасини бажариб келган Исмат Йилмаз (расмда) сайланди. Туркия Конституциясига кўра, паламент раиси сайлови кўпи билан 4 турда сайланади. Биринчи ва иккинчи турда ҳамма номзодлар овозга қўйилади ва парламентдаги 550 депутатнинг камида учдан бири, яъни 367 нафарининг ово...
07:46Юсуф Жума: Миллатга мактублар. Биринчи қадам - Мустабид Ислом Каримовга қарши уруш эълон этинг. Ёхуд 30 йил бир йилдан қисқами?
Соҳибқиронлар Соҳибқирони - Адолат Султони - Турк бодуннинг Темурхони (Тангрим, улуғ руҳига эзгулигингни мангу ёғдир) Жаҳонгири аъзам Хуросонни забт этгач Шайх исмли бир навкарини кентлардан бирига ҳоким қилади. Шайх ҳар сўзида Оллоҳ деб тургувчи кимса - оддий навкар улуғ хоннинг ҳиммати билан ҳоким бўлгач, оддий одамларга чексиз ёмонликлар этади, Соҳибқиронга хиёнат этади, унга қарши уруш очади. Жаҳонгир бу хоин ва мунофиқни енгиб, Шайх ва барча мунофиқларни тириклай ушлаб, тўда қилиб, тири...
- 07:30Ўзбекистон Парламенти кексалар ва аёлларнинг қамоқ муддатларини қисқартирди, бунинг ҳуқуқ ҳимоячилариг дахли йўқ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси аёллар ва кекса инсонлар учун белгиланган максимал қамоқ муддатларини қисқартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Ўзбекистон Республикасининг “Жиноят кодексига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига мувофиқ, 60 дан ошган кишилар ҳамда аёлларга нисбатан максимал қамоқ жазоси муддати учдан иккига қисқартирилади. Илгари бу кўрсаткич муддатнинг тўртдан уч қисмини ташкил қиларди. Бундай ўзгаришлар “Кексаларни эъзозлаш йили” ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Мухитдинов Дилмурод
Добавить сведенияЧитать дальше...