01 July 2015
21:08 - Ўзбек сўми 21 га кирди, қарийб 550 баравар қадрсизланди

Бугун, 1 июль куни Ўзбекистон миллий валютаси – сўмнинг муомалага киритилганига 21 йил бўлди. 1994 йилнинг 16 июнь куни Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикаси миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, ўша йилнинг 1 июлидан сўм жорий қилинди. Ўшанда 1, 3, 5, 10, 25, 50 ва сўмлик қоғоз банкноталар ҳамда 1, 3, 5, 10, 20 ва 50 тийинлик тангалар муомалага киритилганди.

1997 йилнинг 1 мартидан 200 сўмлик, 2000 йилнинг 1 июнидан 500 сўмлик, 2001 йилнинг 1 сентябридан эса 1 000 сўмлик, 2013 йилнинг 1 июлидан ҳозирча энг йирик купюра – 5 000 сўмлик банкнота муомалага киритилди. Мамлакатда хориж валютасининг сўмга нисбатан қиймати белгиланадиган “қора бозор”да сўм муомалага киритилган куни 1 АҚШ доллари 7 сўм эди, бугун эса 4400 сўмга тенг!

Шу ўринда савол туғилади: балки “Ҳаракат” ғаламислик қилаётгандир, АҚШ доллари дефляцияга учраб, қадрланиб кетгандир? Шу боисдан ўзбек сўмининг инфляцияси шу қадар юқоридир? Йўқ, сўнгги йигирма йилда АҚШ доллари ҳам инфляция ичида. Аммо, ўзбек сўмининг қоғозга айланиб бориши билан солиштирсак, долларнинг қадрсизланиши сезилмайдиган даражада оз.