02 July 2015
06:07 - Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Жаҳон Банки Ўзбекистон йўлсозларига 200 миллион доллар қарз берганига ишонасизми?
Расмий хабарларга кўра, шу йилнинг охирига қадар Жаҳон Банки Ўзбекистон автомобиль йўлларини таъмирлаш учун 200 миллион АҚШ долари миқдорида кредит маблағи ажратармиш. Молия муассасасининг расмий сайтига кўра, умумий қиймати 240 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳанинг илк босқичида Тошкент вилоятидаги йўлларнинг умумий узунлиги 158 км бўлган 20 участкасида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Иккинчи босқич эса Фарғона водийсида шу йўналишдаги ишларни амалга оширишни кўзда тутади. Умуман, Ўзбекистон ҳукумати айни пайтда ҳукумат магистраль қурилишига халқаро молиявий институтларининг 1,3 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги кредитларини жалб қилди. Ҳозргача бу маблағ ҳисобига 2 300 километр йўл қурилди, аммо унинг сифати ҳақида бу галги хабаримизда гапирмаймиз.

Ўзбекистонда ҳеч қандай таҳлилсиз тарқатилаётган шу каби хабарларга ишониш мумкинми? Оддий ўзбеклар учун бир неча доллар катта пул, улар миллион ёки миллиард долларли лойиҳалар ҳақида хабарни ўқигач, Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида олиб борилаётган ишларга қойил қолишлари муқаррар.

Қаранг, Ўзбекистондек катта давлатнинг бюджети 11 млрд доллар атрофида. Йўлларни ремонт қилиш учун бюджетининг 10 фоизи миқдорида пул ишлатилармиш? Ақли расо одамлар ичида шунга ишонадиган аҳмоқлар бормикан? Бундан ташқари, расмий маълумотлардан маълумки, Ўзбекистон ҳар йили армия учун бор-йўғи 60 млн доллар пул ажратар экан. Тошкент вилояти ва Фарғона водийсидаги йўлларни таъмирлаш учунгина Жаҳон Банки 200 млн доллар қарз берармиш. Шуларга ишонадиган одам борми?

Фараз қилайлик, Ғарбнинг нуқтаи назаридан 200 млн доллар арзимаган пул. Шунча пул йўлларни таъмирлашга кетса кетаверсин. Ундай бўлса, йиллик ҳарбий бюджети 6ор-йўғи 60 млн доллар бўлган Ўзбекистон армиясининг аҳволини кўз олдингизга келтироласизми? Ҳа, келтироласиз - ҳамма ёғи дабдала бўлган Ўзбекитоннинг армияси ҳам, йўллари ҳам дабдала аҳволда.