01 July 2015
07:46 - Юсуф Жума: Миллатга мактублар. Биринчи қадам - Мустабид Ислом Каримовга қарши уруш эълон этинг. Ёхуд 30 йил бир йилдан қисқами?

Соҳибқиронлар Соҳибқирони - Адолат Султони - Турк бодуннинг Темурхони (Тангрим, улуғ руҳига эзгулигингни мангу ёғдир) Жаҳонгири аъзам Хуросонни забт этгач Шайх исмли бир навкарини кентлардан бирига ҳоким қилади.

Шайх ҳар сўзида Оллоҳ деб тургувчи кимса - оддий навкар улуғ хоннинг ҳиммати билан ҳоким бўлгач, оддий одамларга чексиз ёмонликлар этади, Соҳибқиронга хиёнат этади, унга қарши уруш очади.

Жаҳонгир бу хоин ва мунофиқни енгиб, Шайх ва барча мунофиқларни тириклай ушлаб, тўда қилиб, тириклай лой билан кўмдиради. Токи бу тоғдек тўда асрлар давомида хоин ва мунофиқларга сабоқ бўлсин дейди.

Яқинда Грузиянинг собиқ Президенти Михаил Саакашвили Украинанинг бир вилоятига губернатор бўлди ва бир йил ичида эл адолат уруғлари мевасидан баҳраманд бўлишига ваъда берди. Айтиш керакки бу улуғ зот эккан уруғ ҳозирданоқ мева бера бошлади. У ерда порахўр тўралар ҳозирданоқ қадамларини ўйлаб босадилар.

Ноҳақ амалдорларга уруш эълон этган Михаил Саакашвили ваъдасини Оллоҳ деб айтмади, "Қуръон"га қасам ҳам ичмади. Лекин сўзи сўз, Тангри умрини берсин!

Дунёнинг ҳар бир улуғи - юрагимнинг бир парчаси, миллатининг, динининг аҳамияти йўқ.

Ҳақ йўлида бўлса бас!

Ўзбекда Михаил Саакашвилидек шахс йўқми?!

Бор эди! Бор! Ҳамиша бўлади.

1994 йилда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманига Дониёр Тошев ҳоким бўлди. Атига уч ой ичида йўлдан бошлаб газлаштиришгача янгидан қурилди. Янги касалхоналар, бозорлар қурдирди.

Элни кеча кундуз қабул этар, эл йиғласа йиғларди, эл кулса куларди. Чўнтагидаги сўнги сўмигача муҳтожларга бўлиб берарди. Амалдорларнинг додини бериб ҳокимиятда омборхона ташкил эттирди. Пулдорлар пулига озиқ овқатдан тўлдириб, элга текин тарқатди.

Етимлик азобида ўсган йигитнинг ҳоким бўлишида Мавлон Умрзоқов муҳим рол ўйнади. Юз минглаб доллар тикканлар доғда қолдилар. Ажойиб опамиз Ҳалима Худойбердийевага жиноятчилар ҳоким бўлмаслиги учун хат топширганман.

Афсуски, Мавлон Умрзоқов ўрнига жирканч, хоинзода Темур Алимов келгач Дониёр Тошев ишдан олинди.

Туман газетасида "Подшоларнинг паловидан сигиримнинг айрони соз" туркум шеърларим эълон этилган. Бу қотилбоши Ислом Каримовга етказилди. 2001 йилда мени айнан шу шеърлар учун МХХ ертўласига ташлашди.

Дониёр Тошевни Ислом Каримов, Темур Алимов, Самоиддин Ҳусеновлар ўлдиртирдилар. Туман газетаси мухаррири Шодмон Нурматов ҳам уюштиририлган автоҳалокат билан ўлдиртилди.

Мунофиқ ва хоин Каримов қарийб ўттиз йилдан буён (яқингача қарийб чорак асрдан буён деб ёзардим) "Қуръон"га қасам ичиб Оллоҳ деб юртни, миллатни жарликка олиб келди.

Ўттиз йилдан буён августда ҳаммаси беш бўлади дейди. Ўттизта август ўтаябди!

Хоин мунофиқ подшоҳ. . .

Хоин, мунофиқ эл. . .

Мунофиқ - икки юзли, икки юзламачи дегани.

Қоракўлда икки юзламачини икки кетли дейишади.

Энг мукаммали юзи ҳам кетдай дегани. . .

Москва малайи, икки кетли Ислом Каримов юртни мустақил қилдим деб рақсга тушаябди.

Хоин мухолифат-мутафаккирлар аллақандай декларасия ёзгани учун тарихга отлари киритилишини даъво этиб алаҳсираябдилар.

- Қанақа мустақиллик?!

Юртни Россия, Хитой, Дунё аждаҳолари бўлиб сўраяптилар!

Юҳо бўлиб ютаяпдилар!

Лаънати гумроҳлар!

Абдураҳим Пўлат қўрқоқ элни қорамол дегани учун уни жинни демоқдалар.

Эй кофирлар, "Қуръон"ни биласизларми?!

"Қуръон"да Худо сиздайларни қорамоллар, ҳатто унданда баттарлар, деган!

Худо ҳам "жинни"ми?!

Қанийди ҳамма Абдураҳим Пўлатдек жинни бўлсайди!

Қанийди 31 миллионлик эл Каримовга уруш эълон этсайди.

Афсус. . .

Ҳей, Тангрим!

Сен менга қудрат бер!

Хоин, мунофиқларни, малайларни буюк Жаҳонгир бобомдай жазолай!

Токи қиёматгача дунёга, мунофиқ хоинларга сабоқ бўлсин!

Хоин, мунофиқ - икки кетли Каримовни шубҳасиз қора қисмат кутмоқда.

Воқеалар мен "Яна, яна, яна. . . " асаримда ёзганимдай бўлади. Ахир қизининг ҳозирги тақдири ўша асаримда ёзганимдек бўлмадими?!

Яна бир гап!

Хоинлар, мунофиқлар унитманг, "Яна, яна, яна. . . " асаримда ёзганимдай ўлиб ҳам қутулмайсиз!

Ҳар бир қабр учун энг камида 4-5 кв метр майдон кетади. Каттакон муттаҳамлар гектарлаб ерларни ҳар бири учун мозор қилишни ўйлайдилар.

Ҳисобланг!

Миллион хоин мунофиқ Туркистон душманларига Она Туроннинг беҳисоб ерлари қабристон бўлган, бўлмоқда. Энг камида 5 млн кв метр жой кетади?!

Бу дегани беш минг гектар дегани.

5 минг гектар хоинларга мозор бўлгани яхшими, ё боғ бўлгани яхшими?!

Боғ этамиз!

Қабрларингизни бузиб ифлос мурдаларингизни бадарға этамиз.

Мурдаларингизни ҳам жазолаймиз!

Тирикларингиз Буюк Соҳибқирон қонунлари асосида жазоланасизлар!

Сўрадим: Дарвин таълимоти дунёда ҳозир ҳам ўргатиладими?!

- Ҳа, - дейишди.

Меҳнат боис маймун одамга айланармиш. Бу таълимот рост бўлса ўзбек аллақачон одам бўларди. Дунёнинг энг тубан, ҳатто қуллар ҳам жирканадиган оғир ишларини этишмоқда.

Ўзбек аллақачон одамга айланиб даюс, икки кетли Каримовга қарши уруш эълон этиб, юртини жаннат қиларди.

Афсуски, одам бўлмади!

Йўқса нечун Дарвиннинг аҳмоқона таълимоти ўргатилади?!

Дарвин таълимоти - Ёвуз замон сиёсати!

Дунёга қул керак!

Ортиқча меҳнат одамни маймундан баттар қулга айлантиради. Бу таълимотни ўргатаётганлар меҳнат қилишмайди. Улар қулдорлар!

Эй кўзи очиқ ўзбеклар!

Душманингиз хоин, мунофиқ, икки кетли Каримовга уруш эълон этинг!

Уруш бомба портлатинг дегани эмас. Ахир Михаил Саакашвили Одесса амалдорларига уруш эълон этаман деганда ўқ отишни айтмаябдику!

Каримовга итоат этманг!

Уни амалидан олиб ўзи қурган, Жаслиққа юборинг!

Яна такрорлайман.

Нега?

Айрим малайлар “элга йўл кўрсатадиган йўқ, танқид бору, нима қилишни ҳеч ким кўрсатмайди” дегани учун такрор-такрор айтаяпман.

Хоин мунофиқ икки кетли Каримовга қарши уруш эълон этиш - миллатнинг энг муҳим биринчи қадами!

Биринчи қадамни боссин, кейин иккинчисини ҳам айтаман. . .

Мустабидга уруш эълон этинг!

23 июн 2015 йил