01 July 2015
07:30 - Ўзбекистон Парламенти кексалар ва аёлларнинг қамоқ муддатларини қисқартирди, бунинг ҳуқуқ ҳимоячилариг дахли йўқ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси аёллар ва кекса инсонлар учун белгиланган максимал қамоқ муддатларини қисқартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Ўзбекистон Республикасининг “Жиноят кодексига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига мувофиқ, 60 дан ошган кишилар ҳамда аёлларга нисбатан максимал қамоқ жазоси муддати учдан иккига қисқартирилади. Илгари бу кўрсаткич муддатнинг тўртдан уч қисмини ташкил қиларди.

Бундай ўзгаришлар “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурида кўзда тутилган.

Қонун лойиҳаси тасдиқлаш учун Сенат муҳокамасига киритилди, аммо унинг аллақачон кексалик даврини бошдан кечираётган маҳкум ҳуқуқ ҳимоячилари ва фуқаролик жамияти вакилларига дахли йўқ. Уларнинг жазо муддатлари муассаса тартибини бузганлик важи билан узайтирилиб келинмоқда.