Кундалик хабарлар - 28 June 2015
00:23Ўзбекистоннинг янги Бош прокурорига ҳуқуқ ҳимоячиси Исроил Ризаевнинг мурожаати
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятининг Марказий Бошқарув аъзоси, жамиятнинг Сирдарё бўлими раиси Исроил Ризаев шу йилнинг 22 апрель куни мамлакатимизнинг Бош прокурори этиб тайинланган Ихтиёр Абдуллаевга шу кунларда Мурожаатнома йўллаб, Сирдарёда айнан ҳуқуқ тартибот органлари ҳуқуқни қандай бузаётганларини аниқ фактлар билан кўрсатиб, адолатни тиклаш йўлида Бош прокурордан ёрдам сўради. Шу Мурожаатнома билан қуйида танишингиз мумкин. Эслатиб ўтиш керакки, Ихтиёр Абдуллае...
20:00Туркистонда қирғин қилинаётганлар учун Истанбулда сиртдан жаноза намози ўқилди. Ўзбекнинг ёшлари қаерда?
Туркия ахборот воситалари Туркистон деб умумий шаклда гапирсалар ҳам, гап аслида Хитойнинг мустамлакаси бўлган Шарқий Туркистон, бизга қолса, Уйғуристон ҳақида кетмоқда. Маълумки, сўнги йўлларда уйғурлар мустақиллик учун курашни жиддий ўлчовда жадаллаштирмоқдалар, Хитой режими эса, уларни қатоғон қилишни яна ҳам кучайтирмоқда. Шу муносабат билан Туркиядаги ёш миллиётчилар ташкилоти, унинг аъзоларини ғоячилар ва ҳатто бозқуртлар (кулранг бўрилар) деб ҳам аташади, кеча Истанулдаги Шишли марказий ...
- 17:37АҚШ Давлат Котиби Венага келиб, эронлик ҳамкасби билан учрашди, Эронга таъсир қилишнинг бошқа йўлларини қидириш керак
Маълумки, Эроннинг ядровий программасининг қурол яратишга қаратилган қисмини тўхтатиш бўйича Эрон ва “олтилик” деб ном олган давлатларнинг музокаралари 12 йилдан бери олиб борилмоқда. Навбатдаги музокаралар шу йил март ойининг охирги ва апрелнинг биринчи кунлари Швецариянинг Лозанна шаҳрида ўтказилди. Жуда қийинчлик билан умумий келишувга келинган бўлса ҳам, бу ҳақда шартнома имзолаш июнь ойининг охирига қолдирилган эди. Яна маълумки, май ойининг охирида АҚШ Давлат Котиби Жон Керри ...
09:25Абдураҳим Пўлат яна ҳақ чиқди: Америкаликлар ўзларининг асосий душманлари деб ИШИДни белгиладилар
АҚШнинг FoxNews телеканали ўтказган сўровнома натижаларига кўра, америкаликларнинг 33 фоизи АҚШнинг асосий душмани деб ИШИДни ҳисоблайди. Иккинчи ўринда Хитой – 26%, кейинги ўринларда: Россия – 9%, Эрон – 7%, Ал-Қоида - 5%. Бу рақамлар FoxNews телеканалининг Твиттер тармоғидаги саҳифасида келтирилган - https://twitter.com/FoxNews/status/614590130293182464 Ҳозир мени мақтанчоқ дейдиган одамлар, тўғрироғи, калтафаҳмлар пайдо бўлган, дейди “Бирлик” Партияси лидери Аб...
06:33Барак Обама узоқ давом этган қуролли зўровонликка кўз юмилганини тан олди, аммо йўл кўрсатмади, Абдураҳим Пўлат кўрсатмоқчи ҳам эмас
АҚШнинг Атлантик Океани соҳилидаги Жанубий Королина штатининг Чарлстон шаҳрида бир неча кун аввал оқ танли Дилан Руф исмли йигит афро-америкаликлар черковига кириб, 9 кишини отиб ўлдирган эди. Кеча улардан бири, аниқроғи, ўша черковнинг пасторини кўмишдан олдин черковларда одатда ўтказиладиган маросимда иштирок этган АҚШ Президенти Барак Обама марҳумлар олдида айтиладиган насронийларнинг анъанавий ашуласини шахсан ўзи айтди. Ундан олдин эса, ўша маросим руҳидаги қисқа нутқ ҳам сўзлади. У пасторн...
22:13Исломчиларнинг Рамазон билан ҳам иши йўқ, мақсадлари – одам ўлдириш
Жаҳон хабар агентликлари Туниснинг Ўрта ер денгизи соҳилидаги Соуссе номли курорт шаҳридаги пляжлардан бирида бир террорист 37 кишини отиб ўлдирганини билдирдилар. Туристларга ўхшаб кийиниб олган одам қўлидаги зонтикнинг ичига тиқилган Калашников автомати билан тўғри келган одамни ўлдираверган, ўлганларнинг ичида Британия, Германия ва Бельгиядан келган турстлар ҳам борлиги айтилмоқда. Полиция террористни отиб ўлдирмаса, ҳалок бўлганлар сони бундан ҳам кўп бўларди. Террористнинг белида у портлати...
21:02АҚШда гомосексуаллар ғалабага эришди, аммо дунё нима дейди ва нима қилади?
Reuters Агентлигининг хабарида айтилишича, бугун АҚШ Олий Судининг 9 аъзоси 5:4 овоз билан бир жинсли жуфтлар, яъни гомосексуаллар турмуш қуришига рухсат берувчи қарор чиқарди. Ҳозиргача бу мамлакатнинг 50 штатидан 35 тасида бур жинсли жуфтларга турмуш қуриш ҳаққи берилганди. Олий Суднинг ҳукми билан энди бу ҳақ ҳамма штатларга берилди. Демак, Конституцияга бу хусусда ўзгартириш киритилади. Табиий, Конституцияга ўзгартиришлар Конгресс тарафидан киритилади. Аммо, ҳали тушуниш қийин, Олий Судн...
- 07:51Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ЯИМнинг 16 фоизига етди
Ўзбекистон ва Тожикистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик комиссиясининг учинчи мажлисида Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов мамлакатнинг ташқи қарзи давлат Ялпи Ички Маҳсулотининг 16 фоизига етгани ҳақида маълумот берди. Рустам Азимов мақтанишича, ташқи қарзнинг Ялпи Ички Маҳсулотга нисбатан бундай қиймати дунёда энг паст кўрсаткичлардан бири эмиш. Аммо, замонавий сиёсатда ташқи қарзнинг камлиги иқтисодиётнинг аҳволи яхшилигини кўрсатмайди, дейди мухбиримиз. Бунинг устига Ўзбе...
- 07:35Ўзбекистондаги автокорхонада 1400 килограмм наркотик моддаси куйдирилди
Маҳаллий нашрлар томонидан арқатилган хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси МХХ органи томонидан мусодара қилинган 1400 килограмм наркотик моддаси ҳукумат топшириғи билан Тошкентнинг Бектемир туманидаги автокорхоналардан бирининг домна печида куйдирилди. Наркотикларни ёқиш маросимиша дипломатик корпус ваколтхоналари, халқаро ташкилотлар вакиллари, наркотикларни назоратга олиш давлат комиссияси расмийлари ҳамда журналистлар тиклиф этилди. Маълумотларга кўра, ёқилган наркотикларнинг 133 килоси...
22:27Масжидларда оммавий ифторликлар таъқиқланди
Рамазон ойи муносабати билан пойтахтнинг йирик 5 масжидида намозхонларга ифторликлар бериш йўлга қўйилганди, аммо бу анъана кеча бекор қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси бу таъқиқни масжидлар саришталиги зарурати билан изоҳламоқда. Шунингдек, пойтахт ва вилоятлар марказларидаги кафеларга оммавий ифторликлар ўтказмаслик тавсия этилди. Шунингдек, Рамазн ойи муносабати билан кафеларда спиртли ичимиклар сотишни тўхтатган емакхоналар алоҳида назоратга олиниб, уларнинг бундай анъанасига барҳа...