02 July 2015
01:08 - Ҳиндистон ҳукумати раҳбари Тошкентга ҳам келади
Бу мамлакатнинг Бош вазири Нарендра Моди Қозоғистонга, кейин қўшни давлатларга келиши ҳақида ўша мамлакатларда аввалдан хабар тарқатилишига қарамасдан, унинг Ўзбекистонга келиб-келмаслиги ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ эди. Hindu газетасининг ёзишича, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди кейинги ҳафта Қозоғистондан кейин Ўзбекистонга ҳам расмий сафар билан келар экан.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистонда ўтказиладиган музокаралар чоғида томонлар ўзаро иқтисодий ҳамкорлик, қўшма корхоналар фаолиятини ҳамда савдо-сотиқни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқишади. Ўзининг Марказий Осиё сафари давомида Ҳиндистон етакчиси аксилтеррорчилик технологиялари, қўшма ҳарбий машғулотлар ва радикализмга қарши курашга асосий эътиборни қаратади.