Кундалик хабарлар - 30 June 2015
00:50Мисрнинг исломчилари Бош прокурордан қасд олдилар, уни ўлдирдилар
Reuters Агентлигининг хабарига кўра, Миср Бош прокурори Ҳишам Баракатнинг автомобили тагига қўйилган бомба портлатилгач, у қаттиқ ярадор бўлди. Аммо, уни қутқариб бўлмади ва у ўлди. Расмда кўринаётганидек, портлаш натижасида яқин орадаги бир нечта автомобиль ёниб кетган. Воқеа Ҳишам Баракатнинг Қоҳирадаги уйи олдида бўлибди. Reuters мухбирининг айтишча, ҳали ҳеч ким бу теракт учун маъсулиятни бўйнига олгани йўқ. Лекин, маълумки, Мисрнинг Президенти Ҳусни Муборак ағдарилгандан кейин, унинг...
23:02АҚШнинг консуликларида виза бериш қайта тикланди
19 июндаги хабарларимиздан бирида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси виза беришни техник сабаблар билан вақтинча тўхтатганини, муаммо фақат Ўзбекистонга тааллуқли эмаслигини билдирган эдик. АҚШ Давлат Департаменти матбуот хизмати раҳбарининг ўринбосари Марк Тонерга асосланиб бугун тарқатилган хабарларга кўра, бу мамлакатнинг чет эллардаги ҳамма консуллик муассасаларида виза бериш тикланган ва муассасалар нормал режимга қайтганлар. Унинг айтишича, ўртага чиққан ишкалларга қарамасдан, 21-чи ...
- 22:36Қирғизистон билан чегарада ҳам тинчлик йўқ: Ўзбек ва қирғиз чегарачилари яна отишди
Қирғизистон давлат чегара хизматининг хабар қилишича, Қирғизистон жанубидаги Ўзбекистон билан чегарадаги Қорашўро назорат пунктида чегара отрядлари ўртасида отишма содир бўлган. Хабарномада айтилишича, икки томоннинг чегарачилари ўртасида келишмовчилик юзага келиб, дастлаб Ўзбекистон чегарачилари қирғизларга қарата ўқ узишган. Бироқ қурбонлар йўқ. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон томони доимгидек воқеа юзасидан изоҳ бергани йўқ.
- 22:14Тожикистон билан навбатдаги чегара муаммоси: икки чегарабузар тожик ҳибсга олинди
Ўзбекистон чегарачилари икки нафар Тожикистон фуқаросиниҳибсга олди, деб хабар қилди Ўзбекистон МХХ Давлат чегарасини ҳимоя қилиш қўмитаси матбуот маркази. МХХ воизларига кўра, воқеа Фарғона вилоятининг Бешариқ тумани Андархон қишлоғидаги чегара пункитида содир бўлган. Қўлга олиш жараёнида тожикистонликлар чегара нарядига қаттиқ қаршилик кўрсатишган. “Хавфсизликни таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарларни қўлга олиш мақсадида осмонга огоҳлантирувчи ўқ отилди. Натижада Тожикистоннинг Сўғд вилояти Конибо...
- 21:45Ўзбекситон Миллий университети ректори ишдан олинди, Ислом Карим қачон олинади?
Бугун Ўзбекистон Миллий Университети ректори, профессор Ғафуржон Муҳамедов лавозимидан четлатилди. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси унинг зиммасига мамлакатдаги энг нуфузли бўлган олий ўқув юртининг салоҳиятини туширириш, талабаларнинг интеллектуал даржаси пасайишига йўл қўйганлик каби айбларни қўймоқда. 2006 йилдан бери ўқув юртига раҳбарлик қилган Муҳамедовнинг фаолияти даврида талабаларнинг ўзлаштириш даражаси пасайган, ўқув юртининг илмий заҳираси заифлашган. Ректорли вазифасини ҳозирги прор...
21:08Пекинда Осиё Инфраструктуравий Инвестияциялар Банки тузиш ҳақида асосий ҳужжат имзоланди, Ўзбекистон ҳам ўша ерда
Осиё Инфраструктуравий Инвестияциялар Банки (ОИИБ) бу қитъанинг 57 давлатнинг иштирокида тузилмоқда. Бу ҳақда бугун Пекинда асосий ҳужжат имзоланди. Хитой расмийларига кўра, ҳужжатни имзолаш маросимига 57 мамлакатдан 500 делегат келган. Банк акциялари тақсимотида Хитой, Ҳиндистон ва Россия биринчи уч ўринда. Хитой акцияларнинг 30,34 фоизига, Ҳиндистон 8,52 фоизига, Россия Федерацияси 7,5фоизига эгалик қилади. Аслида, бу банк йўқ жойда қурилмаяпти. 2014 йили Хитойнинг ташаббуси билан 21 давлатн...
18:42Туркиянинг боши фақат ички сиёсатда эмас, ҳамма ёқда дардда
Бу мамлакатда яқинда ўтказилган парламент сайловларида парламентга кирган 4 та партяининг ҳеч бирида ҳукумат қура оладиган куч йўқ. Коалиция тузиш ҳам осон бўлмаяпти. Чунки, 4 та партия бир-биридан жуда фарқли партиялардир. Қаранг – исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП, 550 ўринлик парламентда 258 депутати бор ), Отатурк тарафидан қурилган сўлчи Жумҳурият Халқ Партиси (ЖҲП – 132 депутат), миллатчиларнинг Миллиётчи Ҳаракат Партияси (МҲП – 80 депутат), Курдистон давла...
10:25Европа Ўйинларининг биринчиси кеча Бокуда тугалланди
Жаҳон Олимпиада Ўйинлари стандартлари бўйича бу йилдан бошлаб ҳар 4 йилда бир марта ўтказиладиган Европа Ўйинларининг биринчиси 12 июнда Бокуда бошланган эди. Кеча у тугалланди. Ўйинларнинг ёпилиш маросими ярим кечага яқин муҳташам Баку Олимпиада стадионида ўтказилди. Медалларнинг умумий сони бўйича Россия биринчи ўринда: ҳаммаси бўлиб 164 медаль, 79 олтин, 40 кумуш ва 45 бронза. Иккинчи ўринда Озорбайжон: 56 - 21 - 15 – 20. Учинчи ўринда Буюкбритания: 47 – 18 – 10 – 19. Озорбайжон р...
19:14АҚШ Конгрессининг Инсон Ҳуқуқлари Комиссиясида Ўзбекистон ва Марказий Осиёга бағишланган тинглов бўлди, Абдураҳим Пўлат унга таҳлил берди
АҚШ Давлат Департаменти матбуот хизмати тарафидан тарқатиладиган, бизга ҳам келадиган дайжестдан маълум бўлишича, Конгресснинг қуйи палатаси - Вакиллар Уйининг Том Лантос Инсон Ҳуқуқлари Комиссиясида “Ўзбекистон ва Марказий Осиёда фуқаровий ва сиёсий ҳақ-ҳуқуқлар: АҚШнинг 2014 йилдан кейинги ташқи сиёсатининг таъсири” номли тинглов мажлиси ўтказилибди. Эслатиб ўтиш керакки, АҚШда “Тинглов” деб аталадиган мажлисларда кун тартибидаги масала бўйича ҳукумат одамларининг ва т...
16:39Япония АҚШдан ҳам олдинга кетди, бу ерда иккита робот уйланди, буёғи нима бўлади?
Аввалги хабарларимиздан маълумки, 26 июнь куни АҚШ Олий Суди бир жинсли жуфтлар, яъни гомосексуаллар турмуш қуришига рухсат берувчи қарор чиқарди. Президент Барак Обама Олий Суд қарорини олқишлар экан, “Бу қарор Американинг ғалабасидир”, деди. Японлар америкаликлардан ҳам олдинга кетишди ва кеча, яъни 27 июнь куни иккита роботни уйлантиришди. Ўзини дунё журналистларининг уйи деб танитган Demotix сайтининг хабарига кўра, куёв-робот Фройс ва келин-робот Юкириннинг уйланиш маросимида...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведенияЧитать дальше...
Бобожонов Мусажон
Добавить сведенияЧитать дальше...