Кундалик хабарлар - 22 August 2015
15:33Ўлимга ҳукм қилинган “Мусулмон-қардошлар”нинг лидери бечора Муҳаммад Бади яна бир марта умр бўйи қамоқ жазоси ҳам олди
Аl-Аrabiya агентлигининг инглизча саҳифасидага хабарга кўра, Мисрдаги “Мусулмон-қардошлар” ҳаракатининг лидери Муҳаммад Бади ва бир неча сафдошига умр бўйи қамоқ жазоси берилди. Уларнинг айби – 2012 йили бу ҳаракатнинг номзоди сифатида президентликка сайланган Муҳаммад Мурси 2013 йилда армия тарафидан йиқитилгандан кейин уюштирилган зўравонликларни, хусусун, полиция бўлимларига ҳужумларни бошқариш ҳисобланмоқда. Аввал ҳам хабарларимизда айтилганидек, Муҳаммад Бади ҳам, Муҳаммад Мурси ҳам, би...
08:13Нью-Йорк фондлар биржасини жин эмас, Хитой урибди, бу – АҚШга жиддий огоҳлантиришдир
Билмаганларга билдириш керакки, фондлар биржаси, қўполроқ қилиб айтсак, қимматли қоғозлар, биринчи навбатда, турли ширкатларнинг акциялари олиб-сотиладиган бозордир. Дунёда 18 та фондлар биржаси бор, уларнинг биринчиси Нью-Йорк фондлар биржаси ҳисобланади. Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dоw Jones индекси АҚШдаги энг катта 30 ширкат акцияларининг ўртача қийматини ўзида акс эттиради. Бу индексниннг юқорилиги, акциялар нархининг баландлигини, демак, маълум маънода, мамлакат иқтисод...
22:13Юсуф Жума: Садоқатли эл ҳақида ривоят
Фармон берди қадимда Бир мустабид, ҳукмдор. Ҳар ким ўз дарвозаси Олдида тикласин дор. Оилада қай кимса Отами, она, фарзанд. Менга қарши сўз айтса Оила осиши шарт. Бу садоқат тимсоли Подшога, салтанатга. Ҳар оила кўрсатсин Фидолигин давлатга. Осилган ўша дорда Калхатларга бўлсин ем. Давлатнинг хоинлари Дорларда қолсин муқим. Лекин бу дор ёнидан Янги дор тикланг баланд. Оила оссин хоин Отами, она, фарзанд. Ҳукмдорнинг фармони Дарҳол этилди ижро. Кў...
20:06Ўзбек давлат циркининг фаолияти тўхтатиб қўйилди
Мамлакатдаги ягона марказлашган цирк – Ўзбек давлат цирки фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, тегишли фаолият лицензиясидан маҳрум қилинди. Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Сайёҳлик фаолиятини лицензиялаш Комиссияси 2015 йил 18 августдаги йиғилиши баённомасига биноан солиқларни ўз вақтида тўламагани учун жазоланган. Маҳаллий циркимиз артистлари ҳозирча ишламайди, аммо юртимизда гастролда б...
19:20Давлат бошқаруви академияси ректори Абдужаббор Абдувоҳидов ишдан олинди, ўрнига Маннон Алиев тайинланди
Кеча, 20 августда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Абдужаббор Абдувоҳидов лавозимидан четлатилди. Унинг бошқа ишга ўтказилгани айтилмоқда. Президент Ислом Каримнинг фармонига кўра, Давлат бошқаруви академиясига Маннон Алиев янги ректор бўлди. Таниқли олим ва иқтисодчи, МДҲ банк институтлари уюшмаси президенти ўринбосари Маннон Алиев шу пайтга қадар Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Олий бизнес мактабига раҳбарлик қилиб келаётганди. Қизиқ, шундай ...
- 18:51“Эзгулик” жамияти асосчиларидан бири Тоҳир Умар вафот этди. У ким эди?
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг асосчиларидан бири, таниқли журналист Тоҳир Умар 80 ёшида вафот этди. Тоҳир ака 2012 йилда гемморогик инсулт ўтказган, кейинги бир неча ойда эса тўшкакка михланиб қолган эди. 2003 йили Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг таъсис қурултойи ташкилотчиларидан бири, жамиятнинг “Эзгулик” номи билан аталишини таклиф этган ижодкор инсон эди. Тоҳир Умаров “Эзгулик” жамиятининг бевосита ҳамкори бўлган “Ҳаракат” агентлигининг мухбири сифатида...
17:4817 йил аввал ўлдирилган Галина Старавойтова Пўлат Охунни қамоқдан озод қилдирган эди
Рус ахборот воситалари, ҳуқуқ ҳимоячиси, Давлат Думаси депутати Галина Старавойтованинг 1998 йил 20 ноябрь куни Санкт-Петербургда ўзи яшайдиган кўп квартирали уй олдида отиб ўлдирилиши бўйича очилган жиноий иш ҳали ҳам давом этаётгани, бу иш бўйича аввал жазоланган 9 кишидан ташқари, яна 2 киши устидан суд ва тергов ишлари давом этаётганини хабар қилмоқдалар. Бу икки киши – қотилликнинг заказчилари деб ҳисобланаётган Давлат Думасининг собиқ депутати, ҳозир судланаётган Михаил Глущенко ва ҳ...
16:32АҚШ Конгресси қуйи палатаснинг спикери Барак Обамани Украинага етарлича ёрдам бермасликда айблади
“Америка Овози” радиосининг русча хизмати АҚШ Конгресси қуйи палатаси – Вакиллар Уйи спикери Жон Бейнернинг идораси Барак Обамани Украинага етарлича ёрдам бермасликда айбловчи электрон хат тарқатибди. Ҳеч шубҳа йўқки, бу хат Жон Бейнернинг топшириғи билан тарқатилган ва унинг бу масала бўйича позициясини ўзида акс эттиради. Обамага қўйилаётган асосий айб – Украинага летал (ҳужумкор, душманнинг жонли кучларини йўқ қилишга мўлжалланган) қурол-аслаҳа берилмаятгани. “О...
06:55Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон 1 ноябрга парламент сайловлари тайинлади
Бу ҳақда Президентнинг маслаҳатчиси Бурхон Кузи “Twitter”даги саҳифасида ёзгани Туркия ахборот воситалари тарафидан хабар қилинди. Муддатидан олдин сайлов тайинлашининг сабаби сифатида Конституцияда кўрсатилган 45 кун ичида янги ҳукумат қурилмагани кўрсатилган. Айни замонда, Ражаб Эрдўғон “сайлов ҳукумати” деб аталган вақтинча ҳукумат ҳам қурибди. Бу ҳукуматга асосан Адолат ва Тараққиёт Партиясининг аъзоларидан иборат вазирлар ва курдларга оид Халқларнинг Демократик Партиясидан 3 вазир кир...
02:24Тошканимиз дунёнинг энг яхши шаҳарлари рўйхатида ҳам Олмотадан орқада
Лондонда чиқадиган машҳур ҳафталик Economist газетаси қошида 1946 йилдан бери иш олиб борадиган Economist Intelligence Unit номли тадқиқотлар ширкати ҳаёт даражаси бўйича жаҳоннинг энг яхши 140 та шаҳрининг рўйхатини тузибди. Ҳаёт даражаси 5 та кўрсатгич билан ўлчанибди: барқарорлик, соғлиқни сақлаш, маданият, атроф-муҳит ва инфрраструктура. Мана бу рўйхатдаги баъзи шаҳарларнинг ўрни: 1. Мельбрун (Австралия) 2. Вена (Австрия) 3. Ванкувер (Канада) 4. Торонто (Канада) 15. Токио (Япония)...