21 August 2015
02:24 - Тошканимиз дунёнинг энг яхши шаҳарлари рўйхатида ҳам Олмотадан орқада
Лондонда чиқадиган машҳур ҳафталик Economist газетаси қошида 1946 йилдан бери иш олиб борадиган Economist Intelligence Unit номли тадқиқотлар ширкати ҳаёт даражаси бўйича жаҳоннинг энг яхши 140 та шаҳрининг рўйхатини тузибди. Ҳаёт даражаси 5 та кўрсатгич билан ўлчанибди: барқарорлик, соғлиқни сақлаш, маданият, атроф-муҳит ва инфрраструктура.

Мана бу рўйхатдаги баъзи шаҳарларнинг ўрни:

1. Мельбрун (Австралия)
2. Вена (Австрия)
3. Ванкувер (Канада)
4. Торонто (Канада)
15. Токио (Япония)
20. Берлин (Германия)
29. Париж (Франция)
30. Вашингтон (АҚШ)
45. Будапешт (Венгрия)
58. Сеул (Жанубий Корея)
69. Пекин (Хитой)
77. Санкт-Петербург (Россия)
81. Москва (Россия)
100. Олмота (Қозоғистон)
115. Истанбул (Туркия)
116. Тошкент (Ўзбекистон)
134. Карачи (Покистон)
139. Бангладеш (Дакка)
140. Дамаск (Сурия)

Рўйхатнинг бу ерда келтирилган қисмидан ҳам кўринб турибдики, Economist Intelligence Unit ўтказган тадқиқот ортиқча эътиборга лойиқ ҳам эмас. Шундай бўлса ҳам, жонажан Тошканимиз қозоқларнинг Олмотасидан орқада эканлиги табиийдир. Чунки, Қозоғистонда аҳолининг ўртча ойлиги биздан 8 баравар юқори. Карачи ва Даккадан олдинда эканлигимз билан эса, фахрланиш ҳам кулгили бўларди.

Тошкентни ҳамма билади, шу сабабли, бу ерга Олмотанинг расмини қўймоқдамиз. Бу ерда дворниклар тошканлик профессорлардан кўп маош олишади.