21 August 2015
06:55 - Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон 1 ноябрга парламент сайловлари тайинлади
Бу ҳақда Президентнинг маслаҳатчиси Бурхон Кузи “Twitter”даги саҳифасида ёзгани Туркия ахборот воситалари тарафидан хабар қилинди.

Муддатидан олдин сайлов тайинлашининг сабаби сифатида Конституцияда кўрсатилган 45 кун ичида янги ҳукумат қурилмагани кўрсатилган.

Айни замонда, Ражаб Эрдўғон “сайлов ҳукумати” деб аталган вақтинча ҳукумат ҳам қурибди. Бу ҳукуматга асосан Адолат ва Тараққиёт Партиясининг аъзоларидан иборат вазирлар ва курдларга оид Халқларнинг Демократик Партиясидан 3 вазир киритилган эмиш. Бош вазир ким бўлиши ҳам айтилмаган. Ҳар ҳолда яна Аҳмад Довудўғли бўлса керак.

Туркия қонунларига кўра, Эрдўғоннинг 1 ноябрга парламент сайловлари тайинлаш қарори Туркия Буюк Миллат Мажлиси тарафидан тасдиқланиши керак.