15 October 2015
22:52 - Немис ҳарбийлари Термиздаги базани ёпармиш
Deutsche Welle нашрининг ёзишича, Германия Мудофаа вазирлиги шу йил сўнгига қадар Термиздаги таянч пунктини босқичма-босқич ёпади. Ҳозирда 40 нафар ҳарбий бу ишга сафарбар қилинган. 2002 йилнинг 15 февралидан бери мазкур таянч пункитини эгаллаб келган немис ҳарбийлари сўнгги 10 йил давомида Афғонистон шимолида фаолият юритган контингент таъминоти билан машғул эди.

Термиздаги базанинг ёпилиши икки йил муқаддам Германия ҳарбийларининг Афғонистондан чиқиб кетгани билан боғлиқ. Бундан ташқари, Бундесвер АҚШ ҳарбий-транспорт авиацияси хизматларидан фойдаланиб келаётгани ҳам Путинни ғазабга келтирган ва у Ислом Каримга немисларни Термиздан улоқтириш ҳақида буйруқ берган бўлса керак.