30 November 2015
20:31 - Ўзбекистон собиқ бош вазири Ўткир Султонов оламдан ўтди
28 ноябрь, шанба куни Ўзбекистон ҳукуматининг собиқ раҳбари Ўткир Султонов 76 ëшида сурункали буйрак етишмовчилиги хасталиги туфайли оламдан ўтган. Унинг жасади 29 ноябрда Тошкентда тупроққа берилди. Маълумотларга кўра, Султоновнинг жони Туркиядаги клиникаларидан биридаги амалиëт пайтида узилган.

Ўткир Султонов 1995 йилдан 2006 йилгача Ўзбекистон Бош вазири, Бош вазир ўринбосари, Бош вазир маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган. Президент Ислом Каримга унинг доимий норози қиёфаси ёқмаган, шу боисдан ҳам саройда унинг лақаби “недоволний” эди. Бу одамнинг ўлими борасида маҳаллий матбуотнинг баъзи бирларигина хабар бердилар. Унинг ўлим куни 28 ёки 29-чи ноябрь эканлиги ҳақида ҳам ноаниқликлар бор.