01 December 2015
19:49 - Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси чақириб олинди
Ўзбекситон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, мамлакатимизнинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Акмал Камалов муддатидан аввал ўз лавозимидан озод қилинган. Унинг ошиғич истъефоси сабаблари маълум эмас. Муқаддам Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган бу одам атиги бир йил аввал дипломатик рутбага эга бўлганди.

Ҳозирча унинг ўрнига Ўзбекистоннинг Россиядаги янги элчиси сифатида ким тайинлангани маълум эмас, дейди мухбиримиз.