01 December 2015
20:24 - Қирғизистонда яна ер силкинди, Ўзбекистонда ҳам билинди
Маҳаллий сейсмик станциянинг хабарига кўра, мамлакатимизнинг бир қанча шаҳарларида 1 декабрь, сешанба куни маҳаллий вақт билан 11:16 да кучсиз ерости силкинишлари сезилди. Наманган ва Андижон вилоятлари ҳудудида зилзила кучи 2-3 балл атрофида бўлган, Тошкентда эса бундан ҳам камроқ. Зилзила эпицентри Қирғизистон ҳудудида бўлиб, қўшниларимизнинг Жалолобод тумани ҳудудида 5,3 балли ерости силкиниши қайд этилган.

Сўнгги 10 кунда мамлакатимизда олтинчи марта ер силкинишлари содир бўлди. Уларнинг аксариятининг эпицентри Қирғизистон ҳудудига тегишлидир.