30 December 2015
23:13 - Саудияга расмий ташриф билан келган Ражаб Эрдўғон баҳона билан умра ҳам қилиб олибди, Ислом Карим ҳам қилган эди
Саудия Арабистонига 2 кунлик расмий ташриф билан келган Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон кеча бу мамлакатнинг пойтахтида расмий учрашувлар ўтказгани, кечқурун эса Риёддан Маккага келгани ва умра қилгани хабар қилинди. Саудия қироли Салмон бин Абдулазиз ул Сауди Туркия Президенти учун Каъбанинг эшикларини ҳам очди, дейилади хабарларда.

Саудия қироллари Каъбани ҳам сиёсий майдонга айлантириб бўлганлари аввалдан маълум, дейди мухбиримиз. Масалан, 1991 йилнинг охирида Ислом Карим бу ерга келганда ўша пайтдаги Саудия қироли уни шахсан ўзи Каъбага олиб кирган эди. Умирида бирон марта номоз ҳам ўқимаган Ислом Карим у муқаддас жойларни ҳаром қилиб бўлгани маълум экан, Ражаб Эрдўғон нима қилмоқда экан?

Нима ҳам қиларди, озгинга бўлса ҳаромийликни ўзига юқтирди.