31 December 2015
09:19 - Ер юзининг аҳолиси сал кам 7, 3 миллиард
АҚШнинг Аҳолини рўйхатга олиш Бюросига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Ер юзи аҳолисининг сони 2016 йил 1 январь куни 7 миллиард 295 миллион 889 минг 256 бўлади. Йиллик ўсиш 78 млн, яъни 1,08%. Аҳолиси энг катта мамлакатлар – Хитой, Ҳиндистон ва АҚШ.

АҚШнинг аҳолиси янги йилнинг бошида 322 млн 762 минг бўлади. Бир йиллик ўсиш 2,47 млн, ёки 0,77%. Бу мамлакатда аҳолини рўйхатга олиш охирги марта 2010 йилда бўлган, ўшандан бери аҳолининг сони тахминан 14 миллионга ошган.