Кундалик хабарлар - 16 February 2016

  • 23:34Украинада сиёсий кризис бошланаётганга ўхшайди, бу яхшиликка эмас

    Украина Бош вазирига ишончсизлик билдириб намойишлар ўтказиш аввалдан бор эди. Кеча ва бугун эрталаб ҳам Олий Рада олдида бир неча юз кишилик митинглар бўлди. Балки, уларнинг таъсири остидадир, бугун Украина Президенти Петр Порошенко Бош вазир Арсений Яценюк ва Бош Прокурор Шокинни истеъфога кетишга чақирди. Уларнинг истеъфога чиқиш аризасини ҳам кутмаган бир гуруҳ депутатлар Бош вазирга ишончсизлик қарори лойиҳасини Олий Радага киритдилар. Чунки, бугун Олий Рада ҳукуматнинг ишини қониқарсиз ...

  • 20:08Бечора Ўзбекистонимиз: Касалхоналарда энди овқат касалларга сотилади

    Режимнинг қўғичоқ ахборот воситалари ҳеч бир изоҳсиз тарқатаётган хабарларида айтилишича, Вазирлар Маҳкамаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги стационар даволаниш ва профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил қилиш ва унинг учун ҳақ тўлаш тартибини тасдиқлабди. Бу ҳақдаги қарор шу йил 5 февралда чиқарилган. Энди касалхоналарда нонушталарни давлат ҳисобидан бериш давом этса ҳам, бошқаларига касаллар пул тўлашлари керак бўлади. Овқатларнинг нархи ҳамма касаллар кўраоладиган жойларда ёзи...

  • 16:06“Ҳаракат” яна ҳақ чиқмоқда: Сурияда уруш тўхтамайди, охир-оқибат Россиянинг парчаланиши тезлашади

    11 февралда Мюнхенда Сурияни қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро комиссияда ўқ отишни тўхтатиш хусусида келишувга борилгани ҳақидаги хабарни таҳлил қилар экан, Суриядаги кризиснинг асосида шиа-суннийлар орасидаги жанжал ётгани, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча Суриядаги каби кризисларни тинч йўллар билан ҳал этиб бўлмаслигини, демак, Мюнхендаги келишувлар катта ижобий ўзгаришларга олиб келишининг эҳтимоллиги жуда камлигини ёзган эдик. Яқин Шарқда Сурия, Ироқ ва Яманда ...

15 February 2016
  • 22:13“Пахтакор” футбол клуби шифокорларидан бири бедарака йўқолди

    Facebook ижтимоий тармоғида пайдо бўлган хабарга кўра, «Пахтакор» футбол жамоаси шифокор-массажчиларидан бири 47 яшар Анвар Бисеров бедарак йўқолган. У шу йилнинг 3 февралида уйидан чиқиб кетиб, қайтмаган. Анварни сўнгги марта Чирчиқда, «Пахтакор» футбол клубининг махсус спорт кийимида кўрганлар бор. Анварнинг қариндошлари Facebook ижтимоий тармоғига унинг суратларини жойлаштиришди. “Уни кўрган ёки мазкур шахс ҳақида бирор маълумотга эга бўлганлар кўрсатилган телефон рақамларига қўнғироқ қили...

  • 21:04Санкт-Петербургда ҳамюртимиз чавақлаб кетилди

    “Фонтанка.ру” веб нашрининг ёзишича, Санкт-Петербургдаги “Международная” метро бекатида ўзбекистонлик мардикор чавақлаб кетилди. Бечора юртдошимиз шаҳар шифохоналаридан бирининг реанимация бўлимига ётқизилган. Петербург полицияси мигрантни пичоқлаб кетган одамни изламоқда. Полицияга кўра, қорни ва оёғига бир неча маротаба пичоқ санчилган ўзбекистонлик муҳожирни одамлар метро бекатига кириш жойида кўриб қолишган ва тез ёрдам чақиришган. 26 яшар ҳамюртимиз 13 февраль куни...

  • 20:20Ўзбекистонга Зика вируси келишининг хавфи жуда кам

    Соғлиқни сақлаш вазирлигининг баёнотига кўра, Жанубий Америкага тўғридан-тўғри рейсларнинг мавжуд эмаслиги туфайли Ўзбекистон фуқароларининг Зика вируси хасталигига чалиниши эҳтимоли минимал даражада. Бу ҳақда РИА “Новости”га интервью берган Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Саидмурод Саидалиев: “Зика вируси ҳозирги вақтда Ўзбекистонда қайд қилингани йўқ. Республика мазкур вирус оммавий равишда тарқалаётган Жанубий Америка мамлакатларига тўғридан-тўғри парвоз қилмайд...

  • 19:14Москвада мардикорларимиз ўрислар билан муштлашди

    “Интерфакс” ахборот агентлиги хабарига кўра, 15 февралга ўтар кечаси Москванинг жануби-шарқидаги ётоқхоналардан бирида Россиянинг турли чеккаларидан келган ишчилар ва ўзбек-тожик меҳнат муҳожирларидан иборат гуруҳ ўртасида жанжал келиб чиққан ва жанжал муштлашувга айланган. Бир гуруҳ ширакайф россияликлар Старообрядческий кўчасида жойлашган ётоқхона олдида шу ётоқхонада истиқомат қилувчи ўзбекистонлик ҳамда тожикистонликлардан иборат гуруҳни дўппосламоқчи бўлишган. Мазкур келишмовчилик оммавий ...

  • 18:38Жаҳон давлатларининг ҳарбий қудрат рейтингида 1-3 ўринлар АҚШ, Россия ва Хитойда, 54-чи ўрин Ўзбекистонда

    Global Firepower (GFP - Глобал ҳарбий қудрат) номли ташкилот жаҳон давлатларининг ҳарбий қудратини 50 та кўрсатгич бўйича баҳолаб, уларнинг рейтинглари рўйхатини тузар экан. 2015 йилнинг рейтинглар рўйхатига 129 давлат киритилган. Биринчи ўнталикда қуйидаги давлатлар турибди – АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Буюкбритания, Франция, Жанубий Корея, Германия, Япония ва Туркия. Ўзбекларни қизиқтириши мумкин бўлган баъзи давлатларнинг бу рўйхатдаги жойлари қуйидагича. 11. Исроил 17. Покистон 18...

  • 17:21Юсуф Жума: Билдириш битиги

    Турон-Ўз-Тангри кенгаши қарори билан Турон Халқаро Ёзувчилар Уюшмаси тузилди. Турон Халқаро Ёзувчилар Уюшмаси фахрий раислигига Турон қаҳрамони Улуғ Шукрулло танландилар. Турон Халқаро Ёзувчилар Уюшмаси раиси қилиб Турон қаҳрамони Эврил Турон (Мамадали Маҳмуд) тайинланди. Турон Халқаро Ёзувчилар Уюшмаси тузилишига Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасидан 25 шоир, ёзувчининг ҳайдалиши боис бўлди. Улар орасида талантли шоир, шоиралар ва ёзувчилар бор. Турон Халқаро Ёзувчилар Уюшмаси имко...

14 February 2016
  • 22:06Бобур туғилган куннинг 533 йиллиги Ўзбекистонда нишонландими?

    Бугун, 14 февраль куни улуғ ўзбек шоири, мутафаккир, тарихчи, давлат арбоби, марказлашган давлат ва бобурийлар салтанати асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллиги нишонланмоқда, деб жар солдилар мавжуд режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари. Аслида, шундайми? Йўқ, табиий. Чунки, биринчидан, бутун дунёда юбилей деб аталадиган йилларни нишонлаш одат қилинган. Аммо, Бобур масаласида “иккинчи” ва “учинчи” нарсалар ҳам бор. Демак, иккинчидан, деб шуни айтиш ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону