15 February 2016
21:04 - Санкт-Петербургда ҳамюртимиз чавақлаб кетилди

“Фонтанка.ру” веб нашрининг ёзишича, Санкт-Петербургдаги “Международная” метро бекатида ўзбекистонлик мардикор чавақлаб кетилди. Бечора юртдошимиз шаҳар шифохоналаридан бирининг реанимация бўлимига ётқизилган. Петербург полицияси мигрантни пичоқлаб кетган одамни изламоқда.

Полицияга кўра, қорни ва оёғига бир неча маротаба пичоқ санчилган ўзбекистонлик муҳожирни одамлар метро бекатига кириш жойида кўриб қолишган ва тез ёрдам чақиришган. 26 яшар ҳамюртимиз 13 февраль куни Москва вақти билан соат 23 ларда касалхонага олиб келинган. Муҳожирнинг аҳволи ўта оғир экани айтилмоқда.