15 February 2016
18:38 - Жаҳон давлатларининг ҳарбий қудрат рейтингида 1-3 ўринлар АҚШ, Россия ва Хитойда, 54-чи ўрин Ўзбекистонда
Global Firepower (GFP - Глобал ҳарбий қудрат) номли ташкилот жаҳон давлатларининг ҳарбий қудратини 50 та кўрсатгич бўйича баҳолаб, уларнинг рейтинглари рўйхатини тузар экан. 2015 йилнинг рейтинглар рўйхатига 129 давлат киритилган. Биринчи ўнталикда қуйидаги давлатлар турибди – АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Буюкбритания, Франция, Жанубий Корея, Германия, Япония ва Туркия.

Ўзбекларни қизиқтириши мумкин бўлган баъзи давлатларнинг бу рўйхатдаги жойлари қуйидагича.

11. Исроил
17. Покистон
18. Миср
23. Эрон
25. Украина
36. Шимолий Корея
42. Сурия
45. Белорусия
54. Ўзбекистон
64. Озорбайжон
66. Қозоғистон
74. Арманистон
75. Гуржистон
78. Қирғизистон
81. Тожикистон
90. Туркманистон
102. Афғонистон

Бу рўйхатни ҳар томонлама таҳлил қилиш мумкин. Биз битта нарсага эътибор бермоқчимиз. Маълумки, Ўзбекистон иқтисоднинг кучини кўратувчи киш бошига Ялпи Ички Маҳсулот бўйича Озорбайжондан 5 баравар, Қозоғистондан 8 баравар орқада, аммо ҳарбий қудрати бўйича, бу мамлакатлардан олдинда. Демак, бечора халқимиз чет элларда мадикорчилик қилиб ойиласини боқар экан, Ислом Карим режими ҳарбий қудратимизни орттириш учун пул сарфлаш билан овора экан. Бироқ, бундай қудратнинг нима кераги борки, қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилганда, “Бирлик”нинг талабига қарамасдан, Ислом Карим ўзбек армиясини у ерга олиб кириб, қирғиз фашистларини тўхтатмаган бўлса.