Кундалик хабарлар - 10 February 2016
- 22:32Самарқандда ўғит заводи қурилгани яхши, аммо...
Самарқанд вилоятида Хитой билан ҳамкорликдаги Samarkand-NPK қўшма корхонасининг ўғитлар заводи қуриб битказилган. Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, мазкур заводда азот, фосфор ва калий моддаларидан таркиб топган NPK ўғит ишлаб чиқарилади. Заводда йилига салкам чорак миллион тонна NPK ўғит ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Қўшма корхона Хитойнинг Jiangsu Right Machinery Group компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган. “Ўзкимёсаноат” ширкати мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи ...
- 20:43Абдулазиз Комил НАТО вакилини қабул қилди
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Тошкентдаги Марказий Осиё давлатлари билан алоқа ва ўзаро муносабат бўйича НАТО ходими Бюросига тайинланган янги раҳбар Розария Пулизини қабул қилди. Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига кўра, суҳбат давомида турли соҳалардаги Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги қўшма дастурларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган. Мулоқот чоғида халқаро ва минтақа сиёсатига оид баъзи масалалар юзасидан фикр алмашилибди. Аммо айнан қайси мавзулар борасида гап ...
20:08Қамчиқ довони ёпилиб қолиши мумкин, бу аҳволдан қутилишнинг ягона йўли руслар чизиб берган давлат чегараларини ўзгартиришдир
9-11 февраль кунлари мамлакатимизга кириб келган совуқ об-ҳаво оқими туфайли Қамчиқ довони ёпилиб қолиш эҳтимоли мавжуд. Синоптикларга кўра, айни пайтда об-ҳавонинг кескин ўзгаргани кузатилмоқда. Қамчиқ довонида А-373 автомобиль йўлида қор, 50 - 100 метр узоқликда кўриниш даражаси ёмонлашган, шамол тезлиги секундига 20 - 25 метргача кучайган. Кўплаб автоҳалокатлар содир бўлмоқда. Ўтган йилнинг декабрида ҳам ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли Фарғона водийси билан ягона автомобиль йўли ёпиб қўйи...
- 17:49Фуқаролик жамияти вакиллари “катта сиёсат”нинг қурбонига айланиши мумкин (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №1, 10.02.2016)
Ҳамманинг кўнглини олмоқчи бўлган киши, ҳеч кимнинг кўнглини ололмайди. Афлотун Бир қатор оммавий ахборот воситаларида АҚШнинг мамлакатимиздаги элчиси Памела Спратленнинг кеча, 9 февраль куни ўтказган матбуот анжуманидаги гаплари - Ўзбекистондаги мажбурий меҳнат ҳолатлари борасидаги илиқ сўзлари эълон қилинди. Элчи хонимга кўра, АҚШ ҳукумати Ўзбекистонда мажбурий меҳнатни бартараф қилиш борасидаги ижобий натижалардан жуда ҳам мамнун. Спратлен хонимга кўра, шу йилнинг 19 январь куни Вашингт...
11:13Сенсация эмас: АҚШда президент сайловларининг Нью-Хемпшир штатидаги праймериз босқичида республикачилардан Доналд Трамп ва демократлардан Берни Сандерс ғолиб чиқмоқда
Аввал ҳам биллдирганимиздек, АҚШда бу йил ноябрь ойида бўладиган президент сайлови кампаниясининг номзодларни саралаш босқичи бошланди. Бу босқичда ўзларини ўзлари номзод қилиб кўрсатган 2 асосий партиянинг (Республикачи ва Демократлар партиясининг) вакиллари ўз рейтингларини анқилаш ва ўз партияларининг расмий номзоди бўлиш учун етарлича тарафдорлари борлигини кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Иккала партияниннг номзодлари қадамма-қадам ҳамма штатларда саралаш босқичини ўтказадилар. Саралаш босқичи...
20:29Вашингтон Пост қош қўяман деб кўз чиқармоқда, Ислом фанатикларини рағбатлантириш - Исломга душманлик, ислом тероризмига ёрдам эмасми? НПБ ҳақ эмасми?
АҚШнинг энг таниқли газеталаридан бири бўлган Вашингтон Пост газетаси феълан Демократик Партия тарафдори бўлган нашрдир. Шу сабабли, бу газета Демократик Партиянинг номзоди сифатида президентликка сайланган Барак Обаманинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаши табиий ҳол. 3 февралда Барак Обама биринчи марта АҚШдаги масжидга бориб ва мусуулмонлар билан учрашиб, уларни АҚШда анти-исломий кайфиятлар ортиб бораётган пайтда яхши гаплар билан рағбатлантиришга ҳаракат қилганди. Вашингтон Пост газетаси якш...
16:48АҚШ толиблар фаоллашаётган Афғонистоннинг Гелмонд вилоятига қўшимча ҳарбийлар жўнатмоқчи
Англияда чиқадиган таниқли The Guardian газетаси хабар қилишича, АҚШ Афғонистоннинг Гелманд вилоятига қўшимча бир неч юз аскарини юбормоқчи. Маълумки, бу вилоятда Толибон билан курашаётган афғон қўшинларига ёрдам бераётган АҚШ ва Буюкбританиянинг сони кўп бўлмаган ҳарбийлари аввалдан бор эди. Демак, тахмин қилиш мумкинки, The Guardian газетаси бу ерга яна америкалик аскарлар келишини у ердаги англиялик ҳарбийлардан олган. Яна маълумки, бу икки мамлакатнинг ҳарбийлари “Толибон” билан жанглард...
09:06Юсуф Жума: Тилшуносликдаги жиноят ва “Калла манора” жазоси
Тангри бизни ҳақиқатга интилувчи ва унга ёрдам берувчилардан, ноҳақликни енгувчи ва уни фош қилувчилардан қилсин! (Абу Райҳон Беруний) Эс. Икки товуш, икки ҳарф. Кўҳна, улуғ турк халқининг энг кўҳна, энг қудратли сўзи. Инсоният сўзларининг энг қисқа, энг юкдор сўзи. Бузилмаган Таврот бор бу сўзда. Бузилмаган Инжил бор бу сўзда. Маълумки, “Қуръон”нинг иккинчи номи - ўзаги фурқондир. Фурқон - Ҳақ билан ботилни фарқлаш. Ҳақ билан ботилни фарқламаган диндан эмас, нафақат Исломдан...
23:20Форсча масхарабозлик: Эроннинг диний бошқарувчиси европаликларнинг камчилигини кўрсатибди
Эрон ядровий қурол яратишга қаратилган ўз ядровий программаларини тўхтатишга ваъда бергач, Ғарбнинг унга қариши киритилган санкциялари бекор қилинди ва унинг Олий Раҳбари деб аталадиган диний бошқарувчиси Али Ҳаменеи халқаро майдонда фаоллашди. У бир оз аввал Хитойга бориб, икки мамлакат ўртасидаги стратегик алоқалар бўйича ҳужжат ҳам имзолаган эди. Ҳозир у Европада. Бугун Али Ҳаменеи Юнонистоннинг сўлчи Бош вазири Алексис Ципрас билан учрашди ва шу учрашув пайтида европаликларнинг муҳим бир...
22:25Озорбайжон мухолифати кризисдан чиқиш Йўл Харитасини муҳокама қилди, ўзбек мухолифати нима қилади?
Озорбайжонда мухолифатга яқинлиги билан билинган contact.az Интернет нашри хабар қилишича, “Мусават” Партиясининг бош қароргоҳида “Кризисдан Имкониятларга ўтиш Йўл Харитаси” номли ҳужжат муҳокама қилинди. Бу ҳужжатни “Мусават” Партиясининнг собиқ раиси, ҳозир Стратегик Фикрлар Маркази номли ташкилотнинг раиси вазифасини бажараётган Иса Қамбар тақдим қилди. Маълумки, Ғарбнинг Россияга киритган санкицияларидан кейин нефтнинг нархи дунё бозорида кескин тушиб кетиши туфайли, нефт сотишдан келган...