15 February 2016
19:14 - Москвада мардикорларимиз ўрислар билан муштлашди
“Интерфакс” ахборот агентлиги хабарига кўра, 15 февралга ўтар кечаси Москванинг жануби-шарқидаги ётоқхоналардан бирида Россиянинг турли чеккаларидан келган ишчилар ва ўзбек-тожик меҳнат муҳожирларидан иборат гуруҳ ўртасида жанжал келиб чиққан ва жанжал муштлашувга айланган. Бир гуруҳ ширакайф россияликлар Старообрядческий кўчасида жойлашган ётоқхона олдида шу ётоқхонада истиқомат қилувчи ўзбекистонлик ҳамда тожикистонликлардан иборат гуруҳни дўппосламоқчи бўлишган. Мазкур келишмовчилик оммавий муштлашувга айланиб, жанжал иштирокчилари бир-бирларига болғалар ва пичоқлар воситасида ҳужум қилишган.

Тўқнашув оқибатида муштумзўрлардан 2 нафари тан жароҳати олган, 15 нафар мардикор эса ҳибс этилган. Уларнинг аксарияти ҳамюртларимиздир. Муштлашув юзасидан тергов ҳаракатлари бормоқда.