16 February 2016
16:06 - “Ҳаракат” яна ҳақ чиқмоқда: Сурияда уруш тўхтамайди, охир-оқибат Россиянинг парчаланиши тезлашади
11 февралда Мюнхенда Сурияни қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро комиссияда ўқ отишни тўхтатиш хусусида келишувга борилгани ҳақидаги хабарни таҳлил қилар экан, Суриядаги кризиснинг асосида шиа-суннийлар орасидаги жанжал ётгани, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча Суриядаги каби кризисларни тинч йўллар билан ҳал этиб бўлмаслигини, демак, Мюнхендаги келишувлар катта ижобий ўзгаришларга олиб келишининг эҳтимоллиги жуда камлигини ёзган эдик.

Яқин Шарқда Сурия, Ироқ ва Яманда бўлаётган мазҳаблараро урушда Ғарб ва Россия қарама-қарши тарафлар билан бирга бўлгани сабабли квоқеалар яна ҳам чуқурлашиб, жаҳон миқёсидаги конфликтга айланиб кетмоқда. Шундай пайтда қандайдир халқаро комиссиядаги келишувни жиддий қабул қилиш ножиддийлик бўларди.

Орадан 1 ҳафта ҳам ўтмасдан “Ҳаракат”нинг таҳлиллари тўғри чиқаётганини кўрмоқдамиз.

Сўнги хабарларга кўра, Туркия Сурияда маҳаллий курдларнинг роли ортиб кетишининг олдини олиш мақсадида, уларнинг қуролли кучлари билан уруш бошлади ҳисоб. Турк қўшинлари курдларнинг қуролли кучларини ҳозирча узоқдан ўққа тутмоқдалар ва уларни Туркия чегараларига яқин жойлардан чиқиб кетишни талаб қилмоқдалар. Яқин кунларда Туркия қўшинлари Суриянинг курдлар қўлидаги ҳудудларига кирсалар керак. Туркияга кўра, бу ердаги курдларнинг ташкилотлари ва уларнинг қуролли кучлари террористикдир. АҚШ эса, айнан курдларнинг қуролли кучларидан Башар Асад тузумига қарши урушда фойдаланмоқчи.

Саудия қуролли кучларини Туркияга олиб келиб бўлди, ҳозир улар ва турклар билан бирга машғулотлар бошладилар. Маълумки, Саудия ўз қуролли кучларини Сурияга олиб кириш ва ИШИДга қарши уруш қилиш ниятини бир неча кун аввал эълон қилиб бўлган эди.

Кеча Башар Асаднинг ўз мамлакатидаги телеканллар орқали гапирганган гаплари ҳам диққатга сазовордир. У айнан шундай деди: “Ўқ отишни тўхтатиш деганда ҳарбий операциялар тўхтатилиши назарда тутилмоқда. Бу – тарафлар қурол ишлатишни тўхтатишади дегани эмас”. Масхарабознинг гапига қаранг, ўқ отиш тўхтатилса ҳам, қурол ишлатиш тўхтатилмасмиш.

Хуллас, ҳозиргача Россия ва НАТО Суриядаги урушда ҳаво ҳужумлари билангина иштирок этишаётганди, секин-аста пиёда қўшинлар ҳам урушга тортилади. Аввал Туркия ва Саудия қўшинлари, кейин эса бошқалар ҳам қўшилиши мумкин.

Масалан, руслар бунга тайёр. Путиннинг Россияни ҳозирги аҳволдан олиб чиқиш учун бошқа йўли ҳам йўқ. Аммо, Россия Сурияда ҳеч нарсага эришолмаса, унинг парчаланиши ўта тезлашади.