15 February 2016
22:13 - “Пахтакор” футбол клуби шифокорларидан бири бедарака йўқолди
Facebook ижтимоий тармоғида пайдо бўлган хабарга кўра, «Пахтакор» футбол жамоаси шифокор-массажчиларидан бири 47 яшар Анвар Бисеров бедарак йўқолган. У шу йилнинг 3 февралида уйидан чиқиб кетиб, қайтмаган. Анварни сўнгги марта Чирчиқда, «Пахтакор» футбол клубининг махсус спорт кийимида кўрганлар бор.

Анварнинг қариндошлари Facebook ижтимоий тармоғига унинг суратларини жойлаштиришди. “Уни кўрган ёки мазкур шахс ҳақида бирор маълумотга эга бўлганлар кўрсатилган телефон рақамларига қўнғироқ қилишларини сўраймиз», - дейилади эълонда.