Кундалик хабарлар - 12 April 2017

  • 22:14Қозоғистонда бизнес қилаётган ўзбекистонлик миллиардер ҳам мамлакатимизга сармоя киритмоқчи

    Қозоғистонда яшаётган ўзбек миллиардери Фаттоҳ Шоди 8 апрель куни Тошкентга келган. Қозоғистоннинг Тенгриньюс интернет нашри Фаттоҳ Шоди таваллуд айёмини Тошкентдаги “Hyatt” меҳмонхонасида катта тантана билан нишонлаганини ёзди. Фаттоҳ Шоди айнан шу ерда Ўзбекистонга инвестиция киритиши, яқин вақт ичида она юртида ҳам фаолиятини бошлаши мумкинлигини айтган. Фаттоҳ Қаюм ўғли Шоди 1953 йилнинг 15 апрелида Жиззах вилоятида таваллуд топган, меҳнат фаолиятини “Сирдарё ҳақиқати&rdqu...

  • 21:44Бўритош Мустафоев вафот этди, нарига дунёнинг қайси қисмидан жой олади?

    Бугун, 12 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Суди раиси ўринбосари Бўритош Мустафоев 68 ёшида оғир хасталикдан вафот этди. У 3 кун аввал Тошкентдаги Кардиология марказига ётқизилганди. Бўритош Мустафоев кўп йиллар давомида СССР прокуратура органларида масъулиятли лавозимларда ишлаб келган, 1993 йилда Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори лавозимига тайинланганди. 1998 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари, Адлия Вазирининг ...

  • 20:37Шавкат Мирзиё Тошкент пропискасини савдога қўйди, энди порахўрлик яна ҳам авжига чиқади

    Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида истиқомат қилувчилар ва чет эл фуқароларининг Тошкентдан кўчмас мулк сотиб олиши ва прописка қилиниши ҳақидаги қонуннинг лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Лойиҳага кўра, бошқа ҳудуддан келган ўзбекистонлик ёки чет эллик қиймати энг кам иш ҳақининг 2 минг бараваридан, яъни 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган янги уй-жой сотиб олса ва кўчмас мулкнинг нархидан 5-10% давлат божини тўласа, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига прописка қилинади. Тошкентдан уй олишни иста...

11 April 2017
  • 22:13Тахтакўпир ва Китоб туманларига ҳоким тайинланди

    Бугун халқ депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига "Адилет-Тахта" машина-трактор парки бошлиғи бўлиб ишлаб келган Жамбул Адилов тасдиқланган. Қашқдарё вилоятининг Китоб туманига эса, Рустам Саъдуллаев ҳоким этиб тайинланган. Рустам Саъдуллаев “Ҳаракат” ўқувчиларига аввалги хабарларимиз орқали яхши таниш. Иш кунини фуқароларнинг “онасини сийлаш”дан бошлаб, шу билан тугатадиган бу амалдор а...

  • 21:25Алишер Усмон Навальнийни судга бермоқчи

    Россиялик таниқли ўзбек миллардери Алишер Усмон Россияда коррупцияга қарши курашда номи чиққан, айни замонда мухолифатчиликка ҳам иддао қилаётган Алексей Навалний устидан судга шикоят қилишини билдирди. Алишер Усмонов Москванинг Рублевское шоссесидаги 87 миллион доллар турувчи ер ва уйнинг Бош вазир Дмитрий Медведевга гўёки совға қилгани тўғрисидаги Навальнийнинг иддаоларини ҳақиқатга рост келмайди, деди. - Навалний одамларни алдаяпти ва унинг айтганлари – бўҳтон. Мен узоқ вақт унга ортиқ...

  • 20:53Ислом Карим яна гўрида тик туради: хорижий дипломлар тан олинади

    Хорижий давлатларнинг олий ўқув юртларини битирганлар ўз дипломларини таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) нострификациялаш имконига эга бўлишди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартибига ўзгартиришлар киритилди. Марҳум Ислом Карим даврида ҳеч бир давлатнинг олий ўқув юртида таълим олган мутахассиснинг дипломи тан...

  • 01:11Стокголмда 4 кишини ўлдирган ўзбек террорист ўзига сунний-мусулмон адвокат талаб қилди, у ҳақиқий мусулмонми? Ислом уламолари имонсизлар эмасми?

    7 апрелда Швециянинг пойтахти Стокголмад юк автомобили билан йўл четидаги пиёда йўловчилар устига бостириб 4 кишини ўлдирган 39 ёшли ўзбек террорист Раҳмат Оқилов ўзига берилган адвокатни сунний мусулмон адвоакатга айлантириш талаби билан чиқибди. Унга кўра, унинг манфаатларини сунний-мусулмонгина ҳимоя қилолади. Аммо, суд унинг бу талабини рад этибди. Швецияда расми ҳам эълон қилиниб бўлган Раҳмат Оқилов ҳақиқий мусулмонлигига шубҳа йўқ. У айнан Ислом дининг талабларига кўра кофирларга қарши к...

10 April 2017
  • 21:33Пенсияcини олиш учун навбатда турган онахон жон таслим қилди

    Сирдарёлик ҳуқуқ фаолларининг сўзларига кўра, Гулистон шаҳрида пенсиясини олиш учун навбатда турган 72 ёшли пенсионер Мария Худойқулова тўсатдан вафот этган. Маълум бўлишича, уч маҳалла пенсионерларига бир пайтнинг ўзида бир жойдан нақд пул тарқатилиши натижасида катта навбат юзага келган. Навбатда ҳосил бўлган тиқилинчда нафаси қайтиб, юрак хуружига дучор бўлган Мария холани қутқаришнинг иложи бўлмабди. Гулистон шаҳридаги пенсионерларга пенсия тарқатиш учун жавобгар бўлган банк ходими эса ба...

  • 20:42Фуқаролар мажбурий равишда тиббий суғурта қилинади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Тиббий суғурта тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Қонун лойиҳасида тиббий суғурта тизимини кенг жорий этган ҳолда, аҳолига давлат томонидан кўрсатиладиган кафолатли бепул тиббий ёрдам билан бирга, сифатли ва арзон маслаҳат-ташхис, даволаш, соғломлаштириш ва бошқа турдаги тиббий хизматлардан фойдаланиш учун қўшимча имкониятлар...

  • 20:06Ургутда наркоташмачилар гуруҳи қамалди, лекин наркотрафик кенгайиб бормоқда

    Жиноят ишлар бўйича Ургут тумани судида туманнинг беш нафар фуқаросига нисбатан 10 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари белгиланди. Тергов жараёни давомида аниқланишича, Ургут тумани Сатанг маҳалласида яшовчи 27 яшар А. Ҳақназаров 2015 йилнинг март ойи бошларида Ш. Саломов исмли фуқарога бир неча грамм опиумни пуллаган. Орадан бир ой ўтиб, Ҳақназаров худди шундай операцияни А. Вахобов билан такрорлаган. “Бу сафар контрабанда товар миқдори юз граммдан ортиқни ташкил қилг...