12 April 2017
21:44 - Бўритош Мустафоев вафот этди, нарига дунёнинг қайси қисмидан жой олади?
Бугун, 12 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Суди раиси ўринбосари Бўритош Мустафоев 68 ёшида оғир хасталикдан вафот этди. У 3 кун аввал Тошкентдаги Кардиология марказига ётқизилганди.

Бўритош Мустафоев кўп йиллар давомида СССР прокуратура органларида масъулиятли лавозимларда ишлаб келган, 1993 йилда Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори лавозимига тайинланганди.

1998 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари, Адлия Вазирининг ўринбосари, Конституциявий Судининг раиси, Марказий Сайлов Комиссиясининг раиси, Олий Суд раиси лавозимларида ишлади. 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Суди раисининг ўринбосари лавозимига сайланиб, умрининг охиригача шу лавозимда меҳнат қилиб келди.

Айнан шу йилларда Ўзбекистон режимининг раҳбарлари Конституцияга тупургани, Ўзбекистонимиз инсон ҳуқуқлари соҳасида жаҳоннинг энг ёмон мамлакатлари қаторига тушгани ва сўнги йилларда охирги ўринни олишгача борганини инобатга олсак, бу ҳаромий Бўритош Мустафоевга нариги дунёнинг қайси қисмидан жой берилиши ўз-ўзидан маълум. Ёки, бундай бўлишини Оллоҳнинг ўзи истаган, ҳамма нарса Оллоҳдан-ку дейдиган аҳмоқлар ҳам топилармикан?