12 April 2017
20:37 - Шавкат Мирзиё Тошкент пропискасини савдога қўйди, энди порахўрлик яна ҳам авжига чиқади
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида истиқомат қилувчилар ва чет эл фуқароларининг Тошкентдан кўчмас мулк сотиб олиши ва прописка қилиниши ҳақидаги қонуннинг лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Лойиҳага кўра, бошқа ҳудуддан келган ўзбекистонлик ёки чет эллик қиймати энг кам иш ҳақининг 2 минг бараваридан, яъни 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган янги уй-жой сотиб олса ва кўчмас мулкнинг нархидан 5-10% давлат божини тўласа, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига прописка қилинади.

Тошкентдан уй олишни истаган чет элликлар камида 100 минг доллар турадиган уйни 10 фоиз солиқ тўлаб, сотиб олиши ортидан бу ерда яшаш ҳуқуқини ҳам қўлга киритадилар ва бу мамлакатга янги пул тушумлари оқимини оширадилар. Бу яхши нарса.

“Олдинги каби нақд пулни қўлига бериб қоғозга бошқа сумма ëзиш йўқ. Бу қонун имтиëзидан фойдаланмоқчи бўлганлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уй-жойларда шартнома тузилган санада Марказий Банк курси бўйича 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган кўчмас мулкни банкдан пул ўтказиш йўли билан сотиб олишлари керак” дейишмоқда қонуншунослар. Аммо, дейди мухбиримиз, коррупция ва порахўрлик ботқоғида ботаётган Ўзбекистонда “нақд пулни қўлга бериб, қоғозга бошқа сумма ëзиш” бу қонун кучга киргандан кейин яна ҳам кўпроқ ишлатилишга бошлаши муқаррардир. Қизиқ, Ўзбекистонда ислоҳотларни сиёсий ислоҳотлардан, жамиятни демократиялаштиришдан бошлаш кераклигини Шавкат Мирзиёга тушунтирадиган биронта ҳам маслаҳатчиси йўқмикан?