11 April 2017
20:53 - Ислом Карим яна гўрида тик туради: хорижий дипломлар тан олинади
Хорижий давлатларнинг олий ўқув юртларини битирганлар ўз дипломларини таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) нострификациялаш имконига эга бўлишди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартибига ўзгартиришлар киритилди.

Марҳум Ислом Карим даврида ҳеч бир давлатнинг олий ўқув юртида таълим олган мутахассиснинг дипломи тан олинмасди. Бу эса хорижда таълим олган минглаб мутахассисларнинг ишсиз қолишига олиб келаётганди. Ҳолбуки, хорижий мамлакат ўқитиб, мутахассис етиштирса-ю, Ўзбекистон уни рад қилса, кимга қийин... ўзимизга эмасми?!