11 April 2017
01:11 - Стокголмда 4 кишини ўлдирган ўзбек террорист ўзига сунний-мусулмон адвокат талаб қилди, у ҳақиқий мусулмонми? Ислом уламолари имонсизлар эмасми?

7 апрелда Швециянинг пойтахти Стокголмад юк автомобили билан йўл четидаги пиёда йўловчилар устига бостириб 4 кишини ўлдирган 39 ёшли ўзбек террорист Раҳмат Оқилов ўзига берилган адвокатни сунний мусулмон адвоакатга айлантириш талаби билан чиқибди. Унга кўра, унинг манфаатларини сунний-мусулмонгина ҳимоя қилолади. Аммо, суд унинг бу талабини рад этибди.

Швецияда расми ҳам эълон қилиниб бўлган Раҳмат Оқилов ҳақиқий мусулмонлигига шубҳа йўқ. У айнан Ислом дининг талабларига кўра кофирларга қарши курашмоқда ва қилаётган иши савоб эканлигига, шу сабабли жаннатга тушишига ишонади. Ўйлайдики, ўзини ҳақиқий мусулмон адвокат ҳимоя қилса, қилган иши Қуръонга кўра қилинганига ҳамма ишонтирса бўлади.

“Ҳаракат” йиллардан бери айтиб келаётганидек, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказилиб, Ислом динининг Қуръонни хато тафсир қилишдан келиб чиққан хато тушунчалари тузатилмаса ва охир-оқибатда Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмаса, исломий терроризм тўхтамайди, уни тўхтатиб ҳам бўлмайди. Мусулмонлар бор жойда одамлар қамоқхонада яшаётгандек хавфсизлик хизматларининг ҳар қадамдаги назорати остида яшашга мажбур бўладилар, ҳозир ҳамма нарса шу йўналишда кетмоқда.

Агар Ислом дини хато тушунчаларга асослангани ва уларни тузатиш кераклиги очиқча гапиришга бошланса, бу Раҳмат Оқилов каби бечоралар, ҳа, Ислом динининг хато тушунчалари билан яшашга мажбур бўлаётган бечоралар, террорга қўл уришдан олдин “етти ўйлаб бир кесишга” ўтадилар. Хато тушунчалар тугатилгач, ислом терроризми ҳам йўқ бўлади.

Бундай йўлдан насронийлар ҳам ўтганлар. Ўрта асрларда насронийларнинг асосий ҳукм чиқарувчи суди Муқаддас Инквизиция бўлган. Ва бу суднинг қарори билан 300 йил ичида 300 мингдан ортиқ одам тирклайин ёқилган. Уларнинг ичида Қуёш Ер атрофида эмас, Ер Қуёш атрофида айланишини айтган Жордано Бруно ҳам бўлган.

Ҳозир мусулмонлар яшайдиган давлатларнинг кўпчилиги дунёвий бўлганлиги учун, расмий Шариат суди йўқ. Шу сабабли, Раҳмат Оқилов каби бечоралар кофирларга қарши ўзлари ҳукм чиқариб, жазони ўзлари ижро этишга мажбур бўлмоқдалар. Аҳмоқ Ислом уламолари эса, ичимиздан чиққан бундай бечораларни қутқариш учун тезроқ ислоҳотлар бошлаш кераклигини ҳам тушунишмайди. Улар ўз чўнтакларидан бошқа нарсани ўйламайдиган имонсизлардир. Улар Оллоҳни алдаймиз деб ўйлаб ҳар куни 5 маҳал намоз қиладилар, Рамазон ойида рўза тутадилар, чўнтаклари тўла пул бўлгани учун бемалол ҳаж қиладилар, ҳаммани закот беришга чақирадилар. Аммо, имонлари йўқ, Ислом динининг аҳволи билан ишлари ҳам йўқ.