11 April 2017
22:13 - Тахтакўпир ва Китоб туманларига ҳоким тайинланди

Бугун халқ депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига "Адилет-Тахта" машина-трактор парки бошлиғи бўлиб ишлаб келган Жамбул Адилов тасдиқланган. Қашқдарё вилоятининг Китоб туманига эса, Рустам Саъдуллаев ҳоким этиб тайинланган.

Рустам Саъдуллаев “Ҳаракат” ўқувчиларига аввалги хабарларимиз орқали яхши таниш. Иш кунини фуқароларнинг “онасини сийлаш”дан бошлаб, шу билан тугатадиган бу амалдор аввал Нишон туманига ҳокмлик қилган. Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясини битирган.