10 April 2017
20:42 - Фуқаролар мажбурий равишда тиббий суғурта қилинади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Тиббий суғурта тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Қонун лойиҳасида тиббий суғурта тизимини кенг жорий этган ҳолда, аҳолига давлат томонидан кўрсатиладиган кафолатли бепул тиббий ёрдам билан бирга, сифатли ва арзон маслаҳат-ташхис, даволаш, соғломлаштириш ва бошқа турдаги тиббий хизматлардан фойдаланиш учун қўшимча имкониятлар яратадиган пулли тиббий хизматлар бозорини жадал ривожлантириш бўйича ҳуқуқий асос сифатида хизмат қилиши белгилаб қўйилади.

Шу билан бирга, “Тиббий суғурта тўғрисида”ги қонун лойиҳаси концепцияси тиббий суғурта соҳасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш, ихтиёрий ва мажбурий тиббий суғуртанинг ҳуқуқий асосларини белгилаш, суғурта полислари бўйича кафолатли юқори сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш, фуқаролар учун тиббий суғурта тизимида иштирок этишда рағбатлантирувчи имтиёз ва преференциялар яратиш ва бошқа масалаларга қаратилган бўлади.