Кундалик хабарлар - 12 May 2017

  • 19:16Санкт-Петербургдаги терактга алоқаси борлиги шубҳа қилинаётган Муҳаммадюсуф Эрматов ҳибсга олинди

    Ўшлик ўзбек Акбаржон Жалилов шу йил 3 апрелда Санкт-Петербургда метрода портлаш уюштириб, ўзидан ташқари 14 кишини ўлдирганидан бери Россиянинг тегишли идоралари бу иш атрофида текширишлар олиб бораётганлари ҳақида хабарлар тўхтовсиз тарақтилмоқда. Навбатдаги хабар бугун тарқалди. Бу хабарга кўра, Санкт-Петербургдаги терактга алоқаси борлиги шубҳа қилиниб Москвада қўлга олинган олинган Муҳаммадюсуф Эрматов (руслар унинг исми шарифини Мухаммадюсуп Эрматов деб ёзмоқдалар, паспорти бўйича шунда...

  • 17:37Юсуф Жума: 9 май - номуссизлик байрами!

    Жиннихонада жинниларга сўз айтаётгандайман. . . Боболари отидан "ов, ев" ни, оталари отидан ". . . вич"ни - ўрис тамғаларини олиб ташлашга ё ақли, ё журъати етмаганлар элми?! Ўзини қул, ноэр, аёлини чўри, ғар этган боши борнинг бошига етган, улусни бошсиз қорабошларга айлантирган ёвуз - даюс Ислом Каримов гўрида йиғлаётганлар киши зурёдларими?! Шундай кимсага ҳайкаллар қўяётганлар-чи?! Ўзбекистонни Москванинг калхози қилган сотқин хотирасига Ўзбекистонга Каримов номини бериш керакдир бал...

11 May 2017
  • 22:20БМТ Олий Комиссари Ўзбекистон қамоқхоналари ва гендер муаммоларини танқид қилди

    Бугун пойтахтдаги Халқаро Пресс-клубда БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссари Зайд Раад Ал-Ҳусайн иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Олий Комиссар узоқ йиллардан бери мамлакат имиджини бузувчи ҳолатлар қайд этилганини эслатиб ўтди. Шунингдек, Олий Комиссар раҳбарлар орасида аёлларнинг жуда камлиги хусусида сўзлади. Эслатиб ўтамиз, БМТ мулозими ташрифи давомида Ўзбекистон президенти, ҳукуматнинг деярли барча аъзолари, жамоат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти вакиллар...

  • 21:37Саратовда 3 нафар ўзбекистонлик мардикор бензиндан заҳарланди

    «ЧП-Саратов» нашри хабарига кўра, Россиянинг Саратов вилоятидаги Хвалинск шаҳрида мамлакатимиз фуқароллари бўлган уч нафар шахс бензин буғидан заҳарланди. Нохуш ҳодиса йўл ташкилоти ҳудудида содир бўлган. Ҳамюртларимиз ёқилғи сақлаш учун мўлжаллаган идишни тозалаш мақсадида унинг ичига тушган. Эркаклар махсус ҳимоя воситалари билан жиҳозланмаган ва оқибатда учаласи ҳам ҳаёт учун хавфли бензин буғларидан нафас олиб заҳарланган. Жабрланганлар қутқарувчилар тарафидан идиш ичидан чиқари...

  • 21:14Самарқанднинг 6 та туманига янги миршаббошилар тайинланди

    Ўзбекистон Ички ишлар вазири қатор лавозим тайинловларини амалга оширди, деб хабар бермоқда “Постда” газетаси. Хусусан, Самарқанд вилоятининг бирданига 6 тумани ва бир шаҳрида ИИБ бошлиқлари ўзгарди. Подполковник Содиқжон Абдуҳакимов – Булунғур тумани ИИБ бошлиғи лавозимига, майор Илёс Абдуқаҳҳоров – Каттақўрғон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига, подполковник Асламжон Очилов – Нуробод тумани ИИБга, подполковник Абдурасул Сулаймонов – Самарқанд тумани ИИБга, подполковник Ўктам Маматқулов – Пайариқ ...

  • 20:36Шавкат Мирзиё илк марта рафиқаси билан давлат ташрифини амалга ошириш учун Хитойга келди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё бугун Хитойга давлат ташрифини бошлади. Бу Ўзбекистон давлат раҳбарининг тўртинчи хориж сафари бўлиб, унинг турмуш ўртоғи Зироатхон Ҳошимова илк бор унга ҳамроҳлик қилади. Қўқонлик бойлардан бирининг қизи бўлган Зироатхон Ҳошимова Ўзбекистон Президентининг Туркманистон, Қозоғистон ва Россияга амалга оширган давлат ташрифларида иштирок этмаганди. Ҳукумат нашрларининг хабарига кўра, Ўзбекистон раҳбари Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин, Давлат Кенгаши ...

  • 19:51Кечагина Путинга яхши сигнал берган Доналд Трамп бугун унга шаполоқ урди ва Украина ташқил ишлар вазирини қабул қилди

    Супер давлатнинг президенти бошқа бир давлатнинг вазирини қабул қилиши камдан кам бўладиган воқе. Айнан шуни назарда тутиб, ҳамма буюк давлатларнинг раҳбарлари билан учрашаётган АҚШ Президенти Доналд Трамп Россия Президенти Владимир Путин билан учрашувдан қочаётган бўлса ҳам, бир кун аввал кутилмаганда Россия Ташқи Ишлар Вазири Сергей Лавровни Оқ Уйда қабул қилишини Путин учун яхши сигнал деб баҳолаган эдик. Балки, Россия ҳам жаҳоннинг супердавлатларидан бири эканлигини ҳисобга олсак, унинг вази...

  • 15:03Ўзбекларни бундай воқеалар қизиқтирмайди, аммо қизиқтириши керак: 1942 йили Голландияда 101 ўзбек фашистлар тарафидан ваҳшийларча ўлдирилган

    Кеча ББС радиоси русча хизматининг сайтида “Унутилган маҳбуслар: Голландияда фашистлар ўлдирган ўзбеклар ким эди?” номли даҳшатли мақола эълон қилинди. Муаллифи Рустам Қобил бўлган мақола қуйидаги сўзлар билан бошланади: “Улар Марказий Осиёдаги уйларини немис армиясига қарши урушиш учун тарк этдилар. Кейин асирга олиндилар ва Голландиядаги бир концентрацион лагерга ташландилар. Улардан жуда оз сонли тирик қолганларининг хотирасидагина 1942 йили 101 нафар ўзбек Голландиянинг Ам...

10 May 2017
  • 23:34Бечора Путинга яхши сигнал: Доналд Трамп кутилмаганда Россия ташқи ишлар вазирини қабул қилди

    АҚШ вице-президенти Майк Пенснинг таклифи билан кеча Вашингтонга келган Россия Ташқи Ишлар Вазири Сергей Лавров Майк Пенс ва АҚШ Давлат Котиби Рекс Тиллерсон билан учрашгандан кейин, кутилмаганда Президент Доналд Трамп тарафидан ҳам қабул қилинди. АҚШ ва Россия ахборот воситаларида Доналд Трамп Сергей Лавров билан нималарни гаплашгани ҳақида биронта жиддий гап йўқ. Аммо, улар Россияга қарши санкцияларни тилга олмаганлари, аммо, Суриядаги вазиятни муҳокама қилганлари умумий шаклда айтилмоқда. А...

  • 22:29Шавкат Мирзиё Тошкент аҳолисига қулайликлар яратиш мақсадида Ислом Каримнинг руҳини яна чирқиратмоқда

    Яқин орада пойтахтнинг Шароф Рашидов кўчасини Мустақиллик майдони билан боғлайдиган йўл қисми қайта очилиши режалаштирилмоқда. Бугун М-4 мавзесидаги бир вақтлар йўл бўлган, кейинчалик кўкаламзорлаштирилган ҳудудда қайта йўл ўтказиш ишлари бошлаб юборилган. Шаҳар ободонлаштириш хизмати ишчилари ёш дарахтларнинг ён-атрофини ковлашган. Касалланган ва кекса дарахтлар кесиб ташлаш учун рўйхатга олинган. Ободонлаштириш бўлими вакилининг сўзларига кўра, ёш ва яхши ҳолатдаги дарахтларнинг барчаси бошқа...