10 May 2017
22:29 - Шавкат Мирзиё Тошкент аҳолисига қулайликлар яратиш мақсадида Ислом Каримнинг руҳини яна чирқиратмоқда

Яқин орада пойтахтнинг Шароф Рашидов кўчасини Мустақиллик майдони билан боғлайдиган йўл қисми қайта очилиши режалаштирилмоқда. Бугун М-4 мавзесидаги бир вақтлар йўл бўлган, кейинчалик кўкаламзорлаштирилган ҳудудда қайта йўл ўтказиш ишлари бошлаб юборилган. Шаҳар ободонлаштириш хизмати ишчилари ёш дарахтларнинг ён-атрофини ковлашган. Касалланган ва кекса дарахтлар кесиб ташлаш учун рўйхатга олинган.

Ободонлаштириш бўлими вакилининг сўзларига кўра, ёш ва яхши ҳолатдаги дарахтларнинг барчаси бошқа жойларга кўчирилади. Бу ишлар "Жасорат" ёдгорлигидан Мустақиллик Майдонига элтувчи йўлни қайта тиклаш сабабли амалга оширилмоқда, деб ёзмоқда маҳаллий нашрлар. Бу эса Навоий, Амир Темур кўчаларидаги автомобил оқимини бирмунча камайтириш имконини беради.

Бир пайтлар “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг шаҳар марказидаги минтинглардан эси чиқиб кетган Ислом Карим Шароф Рашидов номи берилган проспектни деярли ёптирган ва шаҳар аҳолиси учун ниҳоятда ноқулайликлар туғдирувчи ишларни амалга оширганди. Унинг сиёсий фарзанди эса отасининг руҳини чирқиратиб, шаҳар аҳолисига қулайликларни қайтармоқда.